13:00 / 11.09.2024
58

45-шахмат Олимпиадасига қуръа ташланди

45-шахмат Олимпиадасига қуръа ташланди
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси старт олди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси амалдаги шахмат Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. 2022 йили Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Олимпиадада Ўзбекистон жамоаси тарихий натижа қайд этган эди.

45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ёш гроссмейстерлар чемпионлик ҳимоясига киришади. Кеча 10 сентябрь куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Шунингдек, Олимпиадага қуръа ташлаш тадбири ҳам бўлиб ўтди.

Маълумот учун, бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида эркаклар гуруҳида 197, аёллар гуруҳида эса 184 та жамоа иштирок этади. Ҳар икки гуруҳда ҳам ўзбек спортчилари қатнашади. Турнир швейцарча форматда 11 тур давом этади.

Қуръа натижасига кўра, Владимир Крамник мураббийлигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 11 сентябрь куни 1-турда Trinidad ва Tobago шахматчиларига қарши дона суради.

Ўзбекистон аёллар жамоаси эса илк турда Гаити давлати шахматчилари билан ўйнайди. Қизларга Алексей Дреев мураббийлик қилмоқда.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси таркиби: Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов.

Аёллар терма жамоаси таркиби: Афруза Ҳамдамова, Нилуфар Ёқуббоева, Умида Омонова, Маржона Маликова, Нодира Нодиржонова.

Мусобақа 22 сентябрь кунига қадар давом этади. Вақт назорати : Классик. Ҳар бир ўйин бошида ўйинчиларга 40 та юриш учун 90 дақиқа, 41-юришдан ўйин охиригача эса қўшимча 30 дақиқа берилади ва ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 45-шахмат Олимпиадасига қуръа ташланди