19:19 / 11.09.2024
18

Жазоир бокс федерацияси Иман Ҳалиф билан боғлиқ можародан кейин IBA ташкилотини тарк этди

Жазоир бокс федерацияси Иман Ҳалиф билан боғлиқ можародан кейин IBA ташкилотини тарк этди
Фото: Getty Images
Жазоир бокс федерацияси Халқаро бокс ассоциациясига (IBA) муқобил равишда ташкил этилган World Boxing Бутунжаҳон бокс ташкилотига қўшилди. Аввалроқ World Boxing Париж Олимпиадасида можаролар остида қолган жазоирлик боксчи Иман Ҳалифни қўллаб-қувватлаган эди.

Япония ва Жазоир миллий бокс федерациялари World Boxing ташкилотига энг сўнгги бўлиб қўшилган давлатлардир. Демак, бокс Олимпия ҳаракатининг марказида бўлиб қолиши учун ташкил этилган янги халқаро федерация эндиликда халқаро бокс мусобақаларида иштирок этувчи барча беш қитъадан 44 нафар аъзога эга”, дейилади World Boxing баёнотида.
10 август куни бокс бўйича аёллар ўртасида 66 килограмм вазн тоифасида ўтказилган мусобақада Олимпиада олтинини қўлга киритган Ҳалиф Париж ўйинларида ўзининг жинси билан боғлиқ баҳслар марказида қолганди.

2023 йилда гендер тестлари муваффақиятсиз якунлангани учун жазоирлик спортчи Халқаро бокс федерацияси (IBA) бошчилигида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатидан дисквалификация қилинган эди. Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) бу гендер тестларини ноқонуний деб атади.

Фото: World Boxing
World Boxing 2023 йил апрель ойида IBAъга муқобил сифатида ва боксни Олимпия ҳаракатида сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилган. Ташкилот ХОҚ томонидан тан олинишига эришиш ниятида. Аввалроқ ХОҚ спорт директори Кит Макконел Жаҳон бокс вакиллари билан бир неча учрашувлар бўлиб ўтганини, уларда ушбу ташкилотни расман тан олишнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинганини маълум қилганди.

Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов World Boxing билан музокаралар олиб борилаётганини таъкидлаган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жазоир бокс федерацияси Иман Ҳалиф билан боғлиқ можародан кейин IBA ташкилотини тарк этди