18:32 / 12.09.2024
35

Шахмат Олимпиадаси: иккинчи тур бизга Африка вакилларини рўбарў қилди

Шахмат Олимпиадаси: иккинчи тур бизга Африка вакилларини рўбарў қилди
Венгриянинг Будапешт шаҳри шахмат оламининг энг нуфузли мусобақаси 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Бутун дунёдан 200 га яқин давлат терма жамоалар эркаклар ва хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда ғолиблик учун куч синашади. Олимпиада иштирокчиларининг умумий сони 630 нафар спортчини ташкил қилмоқда. Улардан 246 нафар гроссмейстерлардир.

Бу мусобақада Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистонда ўтказилган аввалги мусобақада қўлга киритилган чемпионлик унвонини ҳимоя қиляпти.

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлаб олган Ўзбекистон эркаклар ва хотин-қизлар терма жамоалари иккинчи турда Африка қитъаси вакилларига рўбарў келди.

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиаданинг биринчи турида Тринидад ва Тобаго терма жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Иккинчи турда гроссмейстерларимиз Миср терма жамоаси шахматларига қарши дона суради.

Жуфтликлар қуйидагича кўриниш ҳосил қилди:
  • Гроссмейстер Адҳам Фавзий 2507 – гроссмейстер Нодир Абдусатторов 2766
  • Халқаро тоифадаги спорт устаси Карим Важих 2402 – гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев 2666
  • Халқаро тоифадаги спорт устаси Ҳамид Вафо 2368 – гросмейстер Жавоҳир Синдоров 2677
  • ФИДЕ устаси Самиҳ Содиқ 2269 – гроссмейстер Шамсиддин Воҳидов 2650.

Хотин-қизлар мусобақасида биринчи турда гаитилик қизлар устидан 4:0 ҳисобида зафар қучган шахматчиларимиз навбатдаги учрашувни Ангола терма жамоасига қарши ўтказади.

Унда қуйидаги жуфтликлар ўзаро рақобат олиб боради:
  • Аёллар ўртасида ФИДЕ устаси Жемима Пауло 2037 – аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Афруза Ҳамдамова 2313
  • Аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Эсперанса Чахита 1932 – аёллар ўртасида гроссмейстер Нилуфар Ёқуббоева 2248
  • Аёллар ўртасида ФИДЕ устаси Эднасия Жуниор 1888 – аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Умида Омонова 2032
  • Аёллар ўртасида ФИДЕ устаси Луция Пирес 1877 – аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Маржона Маликова 2083.

Мусобақа қоидасига кўра, ҳар бир терма жамоа беш нафар шахматчилан таркиб топади. Ҳар турда улардан тўрт нафари дона суради ва биттаси захира ўйинчиси вазифасини бажаради. Мусобақа швейцарча тизимда 11 раунддан иборат бўлади.

Вақт назорати 40 та юриш учун 90 дақиқа, ўйин тугашигача 30 дақиқа қўшилади, ҳар бир юриш учун биринчисидан бошлаб +30 сония берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат Олимпиадаси: иккинчи тур бизга Африка вакилларини рўбарў қилди