date
views 76

Суперлига. "Насаф" бугун чемпионлик сари муҳим қадамни ташлаши мумкин

Суперлига. "Насаф" бугун чемпионлик сари муҳим қадамни ташлаши мумкин
Хабарингиз бор, кеча Суперлиганинг 18-турига старт берилди. Мазкур тур доирасида бугун ҳам иккита ажойиб беллашув бизни кутмоқда.

"Навбаҳор" ўз майдонида "Насаф" билан баҳс юритса, "Бунёдкор" эса сафарда "Динамо" билан баҳс олиб боради. Ҳар икки ўйин ҳам соат 19:30 да бошланади.

Ҳозирда турнир жадвалида яққол пешқадамликни қўлга олган "Насаф" учун бугунги ўйин жуда муҳим. "Аждарлар" ҳисобида жами 38 очко мавжуд. Агар бугунги ўйинда жамоа ғалабага эришса, катта эҳтимол билан чемпионликни ҳал қилади.

Ушбу баҳсдаги натижа "Навбаҳор" учун ҳам катта аҳамиятга эга. "Лочинлар" беллашувда зафар қучса, очколар сонини 26 тага етказиб олади ва "Сурхон"ни ортда қолдирган ҳолда 6-поғонага кўтарилиб олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Насаф" бугун чемпионлик сари муҳим қадамни ташлаши мумкин