09:48 / 17.09.2024
56

Шахмат Олимпиадаси. Исроилни енгган Ўзбекистон бешинчи ўринга кўтарилди

Шахмат Олимпиадаси. Исроилни енгган Ўзбекистон бешинчи ўринга кўтарилди
Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат оламининг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар ва хотин-қизлар терма жамоалари муваффақиятли иштирок этмоқда.

Бутун дунёдан 200 га яқин давлат терма жамоалар эркаклар ва хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда ғолиблик учун куч синашади. Олимпиада иштирокчиларининг умумий сони 630 нафар спортчини ташкил қилмоқда. Улардан 246 нафар гроссмейстерлардир.

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси олтинчи турда Исроил шахматчиларига қарши дона суриб, 2,5:1,5 ҳисобида зафар қучди.

Гроссмейстерлар тўқнашувида Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев мос равишда Максим Родштейн ва Идо Горштейнни мот қилган бўлса, мағлубиясиз ўйнаётган Шамсиддин Воҳидов Илья Смирин билан дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдоров кутилмаганда Тамир Набатига ютқазиб қўйди.

Умумий ҳисобдаги ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда бешинчи ўринга кўтарилиб олди.

Шахматчи йигитларимиз навбатдаги турда кучли рақиб – Украина терма жамоасига қарши дона суради.

Хотин-қизлар мусобақасида шахматчиларимиз олтинчи турни нидерландияликларга қарши ўтказиб, умумий ҳисобда 2:2 натижаси билан дурангга эришди.

Биринчи ва иккинчи тахтада ўйнаган Афруза Ҳамдамова ҳамда Нилуфар Ёқуббоева рақиблари – Элин Ройберс ва Жаокин Пенг билан очко бўлишди. Умида Омонова Мачтелд ван Форестга қашрши ўтказилган баҳсда мусобақадаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Нодира Нодиржонова Анна-Майя Казиряндан устун келиб, терма жамоамиз учун дуранг натижани таъминлади.

Ўзбекистонлик шахмат маликалари еттинчи тур олдидан 16-поғонада бормоқда. Энди улар навбатдаги раундда Греция вакиллари билан куч синашади.

Мусобақа қоидасига кўра, ҳар бир терма жамоа беш нафар шахматчилан таркиб топади. Ҳар турда улардан тўрт нафари дона суради ва биттаси захира ўйинчиси вазифасини бажаради. Мусобақа швейцарча тизимда 11 раунддан иборат бўлади.

Вақт назорати 40 та юриш учун 90 дақиқа, ўйин тугашигача 30 дақиқа қўшилади, ҳар бир юриш учун биринчисидан бошлаб +30 сония берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат Олимпиадаси. Исроилни енгган Ўзбекистон бешинчи ўринга кўтарилди