21:15 / 17.09.2024
8

Элит Чемпионлар Лигаси. “Пахтакор” БАА клубига кичик ҳисобда мағлубиятга учради

Элит Чемпионлар Лигаси. “Пахтакор” БАА клубига кичик ҳисобда мағлубиятга учради
Фото: Sports
Футбол бўйича Элит Чемпионлар Лигасининг 1-тур ўйинлари 17 сентябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.

“Пахтакор” мусобақанинг илк турида БААнинг “Ал-Васл” клубига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар хавфли вазиятларни яратди. 64-дақиқага келиб, “Ал-Васл” ҳисобни очди. Бурчакдан оширилган тўпни Боуфтини боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Ал-Васл” кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Элит Чемпионлар Лигаси
1-тур баҳси

17 сентябрь, сешанба

“Пахтакор” – “Ал-Васл” 0:1
Гол:
0:1 — 64 Боуфтини

“Пахтакор”: 12. Владимир Назаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 4. Абдулла Абдуллаев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 8. Диёр Холматов, 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов, 23. Абдурауф Бўриев, 27. Сардор Собирхўжаев, 33. Дониёр Абдуманнопов, 44. Маҳмуджон Маҳамаджонов.

“Ал-Васл”: 1. Холид Саиф Алсенани, 4. Суфиян Буфтини, 6. Сиака Сидибе, 7. Али Солиҳ Амро, 9. Адама Диалло, 12. Абдулраҳмон Солиҳ Ҳамис, 15. Жунг Сеунгюн, 17. Кайо Корреа (8. Харис Сеферович,70), 19. Такаши Учино, 25. Алексис Фонтанилла, 31. Николас Хименес.

Огоҳлантиришлар: Драган Черан (10), Каё Канедо (57).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элит Чемпионлар Лигаси. “Пахтакор” БАА клубига кичик ҳисобда мағлубиятга учради
ePN