08:52 / 18.09.2024
61

"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев “Қувайт СК”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди

"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев “Қувайт СК”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди
ОЧЛ 2 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган “Қувайт СК”га қарши учрашув олдидан “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаевлар ўйинолди матбуот матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Бўлажак ўйин ҳақида

Рўзиқул Бердиев: Аввало биз яна халқаро чемпионатда иштирок этаётганимиздан хурсанд эканимизни айтиб ўтмоқчиман. 4-5 йилдан буён мунтазам халқаро майдонларда ўйнаб келаяпмиз. Гуруҳдаги ҳар бир рақибимиз жиддий, албатта биз ижобий натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз. Рақиб жамоа ҳақида айтадиган бўлсам, “Қувайт СК” ўз чемпионатининг энг кучли клубларидан бири. Таркибида бир қатор тажрибали ва таниқли номлар бор. Биз эртага кучли рақибга қарши майдонга чиқамиз. Шундай бўлса ҳам, мақсадимиз фақат ижобий натижага қаратилади.

Ғолиб Ғайбуллаев: - Албатта, бизни эртага нуфузли чемпионатдаги жиддий ўйин кутиб турибди. Рақибимиз ҳам жиддий, шу боисдан ҳам учрашувга астойдил тайёргарлик кўрдик. Эртанги ўйиндаги мақсадимиз фақат ғалабага қаратилган ва ижобий натижа учун майдонга чиқамиз.

– Эртага рақиб бўладиган икки жамоа натижаларини солиштирганда, имкониятларни қандай баҳолайсиз?

Рўзиқул Бердиев: - Албатта, ҳозирда ҳар икки жамоа ҳам қайд этаётган натижалар яхши. Демак, эртанги ўйинга икки жамоа ҳам яхши ҳолатда етиб келди. “Қувайт СК” жамоасини ўрганиб чиқдик, жамоа чемпионат эндигина бошланганига қарамасдан 4 та ўйинда 4 та ғалабага эришган. Жами 15 та гол уриб, 1 та тўп ўтказиб юборишибди. Албатта, эртага биз учун ҳам, мезбон жамоа учун ҳам жиддий ўйин бўлишига шубҳа йўқ.

– “Қувайт СК” жамоаси футболчилари ҳақида фикрингиз қандай? Уларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

Ғолиб Ғайбуллаев
: - Албатта, “Қувайт СК” жамоаси сафида кучли футболчилар жам бўлган. Ўз мамлакати терма жамоасининг ўзаги деб ҳисобласа ҳам бўлади. Биз рақибнинг қайсидир футболчиси учун алоҳида тайёргарлик кўрмадик. Ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган ҳолда бутун жамоага қарши курашишни мақсад қилганмиз. Айтиб ўтганимдек, мақсадимиз фақат ижобий натижага қаратилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев “Қувайт СК”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди
ePN