
“Бавария” Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи урида ўз майдонида “Динамо Загреб” жамоасини 9:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
“Арена Мюнхен” стадионида кечган беллашувдаги бу натижа Чемпионлар лигаси тарихида бутун замонларнинг янги рекорди сифатида қайд этилди.
Opta Franz портали экспертларининг ҳисоб-китобларига қараганда, илгари ҳеч бир иштирокчи Чемпионлар лигасининг битта ўйинида тўққизта гол урмаган эди.
Хорватияликлар учун ўта омадсиз кечган баҳсда “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн тўртта гол урди. Тажрибали ҳужумчи Чемпионлар лигасида покерга эришган биринчи англиялик футболчи сифатида шахсий рекордини ўрнатди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.