
Фото: Uzchess
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.
19 сентябрь куни мусобақанинг 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда эркаклар терма жамоаси Сербия билан, қизлар жамоаси эса АҚШ терма жамоаси билан баҳс олиб борди.
Эркаклар терма жамоаси қийин баҳсда Сербияни 2,5 : 1,5 ҳисобида мағлуб этди. Жамоанинг уч аъзоси дуранг қайд этди ва ҳал қилувчи баҳсда Нодирбек Абдусатторов жуда катта тажрибага эга эканини исботлаб жамоа учун муҳим бўлган ғалабани олиб келди.
Ўзбекистон — Сербия 2,5:1,5
- Нодирбек Абдусатторов — Александр Предке 1:0;
- Нодирбек Якуббоев — Алексей Сарана 0,5 : 0,5;
- Жавоҳир Синдоров — Александар Инжич 0,5:0,5;
- Шамсиддин Воҳидов — Велимир Ивич 0,5 : 0,5.

Фото: Uzchess
Қизлар жамоаси эса афсуски 0,5 : 3,5 ҳисобида АҚШга ютқазди. АҚШ таркибида бўлган Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистонга қарши баҳсда иштирок этмади.
Қизлар:
Ўзбекистон — АҚШ 0,5 : 3,5
- Афрўза Ҳамдамова — Вип Карриса 0:1;
- Нилуфар Якуббоева — Ирина Круш 0:1;
- Умида Омонова — Алисе Лее 0:1;
- Нодира Нодиржонова — Анна Затонски 0,5:0,5.

Фото: Chess
Ушбу ғалабадан сўнг амалдаги чемпионлар, Ўзбекистон эркаклар жамоаси 2-ўринга кўтарилиб олди. 20 сентябрь куни Ўзбекистон жамоаси 8 турнинг барчасида ғалаба қозониб келаётган Ҳиндистон жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин принципиал аҳамиятга эга. Бундан аввалги мусобақада айнан Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба ўзбекистонликларга бош совринни олиб келганди.

Фото: Chess
8-турдаги мағлубият сабаб Ўзбекистон қизлар жамоаси 25-поғонага тушиб кетди, аммо юқори ўриндаги жамоалар билан фарқ катта эмас. Ўзбекистонлик қизларда юқори ўринларни эгаллаш учун имконият сақланиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар