
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ баҳсларининг 3-тур учрашувлари давом этмоқда. Тошкентда бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон Коста Рика жамоаси билан куч синашди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Коста Рика жамоаси футболчиси Эдвин Кобилё ҳисобни очди. 14-дақиқада Машраб Одилов Ўзбекистоннинг биринчи голига муаллифлик қилди. Биринчи тайм сўнгида мезбонлар иккинчи голни ўтказиб юборди.
Биринчи бўлим 1:2 ҳисобида якунланди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида жамоа сардори Илҳомжон Ҳамроев ҳисобни тенглаштирди. 3 дақиқа ўтиб мезбонлар футболчиси Самариддин Беркинов Ўзбекистон термасини олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада Диэго Чаварриа ҳисобни тенглаштирди. Минор Кабалсета бир дақиқадан сўнг Коста Рикани олдинга олиб чиқди. 38-дақиқада Хеян Салас ҳисобни 5:3 га етказди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.
Жаҳон чемпионати
3-тур, "А" гуруҳи
Коста-Рика – Ўзбекистон 5:3
Голлар: Эдвин Кубильо 4, Машраб Одилов 14, Йосел Леон 20, Илҳом Ҳамроев 27, Фазлиддин Ботиров 30, Диего Чаввариа 32, Минор Сабальета 33, Жеан Салас 37.
Тошкент. "Ҳумо Арена". 20:00
Коста-Рика (дастлабки бешлик): 1.Сезар Росалес, 4.Диего Чаварриа, 5.Жеан Салас, 10.Эдвин Кубильо, 11.Даниел Гомес.
Захира: 12.Дэнни Васкес, 2.Гильберт Виндас, 3.Жереми Гомес, 6.Виктор Фонсека, 7.Минор Сабалсета, 8.Йосел Леон, 9.Пабло Родригес, 13.Луис Наваррет, 14.Энмануел Гамбоа.
Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 11.Аброр Аҳметзянов.
Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Анасхон Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Акбар Усмонов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.
Огоҳлантиришлар: Илҳом Ҳамроев 12, Ихтиёр Ропиев 23, 32, Акбар Усмонов 24, Эдвин Кубильо 37.
Четлатиш: Ихтиёр Ропиев 32.
Шу тариқа Ўзбекистон жамоаси бир очко тўплаб, гуруҳда сўнгги ўринни қўлга киритди ва ўз уйида бўлиб ўтаётган мусобақа билан хайрлашди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Нидерландия Парагвай устидан (5:2) ғалаба қозонди ва иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар