Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Олимпик” - “Динамо” (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Бугунги учрашувда йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Ўйиннинг дастлабки қисмида омадимиз келмаётгандек кўринганди. Вазиятлардан унумли фойдаланишда қийинчиликларга дуч келдик. Бироқ, иккинчи бўлимни ёрқинроқ ўтказдик ва голлар урдик. Йигитларга фаоллик учун миннатдорчилик билдираман. Натижадан қониқдим.
- Жоел Кожо трансфери билан боғлиқ хабарлардан сўнг уни бугунги ўйинга қандай тайёрладингиз?
- Кожо билан ҳаммаси яхши. Кайфияти ҳам жойида. Аввалроқ берилган интервьюда эмоциялар ўз таъсирини кўрсатган. У тушуниб олди ва жамоамиз учун ёрдамга тайёр. Бугун ҳам гол урди. Кожо билан муаммо йўқ.
- Биринчи бўлимда рақиб кучлироқдек кўриндими?
- Биринчи бўлимда кўп ҳаракатларимиз ўхшамаётгандек эди. Иккинчи бўлимда барчаси жойига тушди ва кетма-кет голлар киритдик. Бизнинг ўйин услубимизда ҳар доим охиригача кураш олиб бориш факторлари акс этган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди