“Рома”да юз берган бош мураббий алмашинувидан кейин ниҳоят “бўрилар” Италия чемпионати доирасида мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади.
А Сериянинг бешинчи турида “Олимпико” аренасида “Удинезе” 3:0 ҳисобида тор-мор этилди. “Рома” бош мураббий Иван Юрич қўл остида олдига қўйилган асосий вазифа – Чемпионлар лигаси йўлланмси учун курашни бошлади.
Клубга эгалик қилувчи америкалик бизнесменлар – Дэн ва Райан Фридкинлар анчадан бери жамоани Европанинг энг нуфузли мусобақасида кўрмоқчи. Ҳозиргача, улар бунга эриша олгани йўқ. Катта умидлар билан жамоани бошқаришга олиб келинган, Паулу Фонсека, Жозе Моуриньо ва Даниэле Де Росси ҳам бу талабни бажара олмади.
“Рома” олдида Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олишнинг икки йўли бор. Биринчиси, А Серияда кучли тўртликка кириш. Иккинчиси, УЕФАнинг иккинчи мусобақаси – Европа лигасида ғолиб чиқиш.
Римликлар икки йил аввал бунга жуда яқин келганди. Жамоа 2022 йили Конференциялар лигасининг бош совринини қўлга киритиб, келаси мавсумда Европа лигаси финалига етиб борганди. Бироқ Жозе Моуриньо шогирдларига кетма-кет иккинчи финалда зафар қучиш насиб қилмаган. “Рома” бош соврин билан бирга Чемпионлар лигаси йўлланмасидан ҳам қуруқ қолган.
Энди “Рома” яна Европа лигасидаги юришини бошлайди. УЕФА халқаро миқёсдаги мусобақалар форматини ўзгартирганидан кейин тақвим анчайин тиғиз ҳолатга келди.
Хусусан, “Рома” тўрт кун ичида муҳим иккита ўйин ўтказишига тўғри келади. “Бўрилар” ҳар икки баҳсни “Олимпико”да ўтказиши уларга озгина бўлса-да, енгиллик бўлади. Чунки “ўз уйингда деворлар ҳам қўллайди”, деган мақол футболда кўп исботини топган.
Биринчи учрашув 26 сентябрь куни Европа лигаси умумий босқичда Испаниянинг “Атлетик Бильбао” жамоасига қарши ўтказади. Мусобақа қоидасига кўра, умумий босқичда жами 36 та жамоа уй ва сафарда тўрттадан, жами саккизта ўйин ўтказади.
Римликлар “Атлетик”дан ташқари ўз майдонида Украинанинг “Динамо Киев”, Португалиянинг “Брага”, Германиянинг “Айнтрахт” жамоаларини қабул қилади. Шунингдек, Швециянинг “Эльфсборг”, Бельгиянинг “Юнион”, Англиянинг “Тоттенхэм”, Нидерландиянинг “АЗ Алкмаар” футболчилари меҳмони бўлади.
Умумий гуруҳда дастлабки саккиз поғонани эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри 1/8 финалга йўлланма олади. 9-24-ўрин соҳиблари нимчорак финалга чиқиш учун ўтиш учрашувларида иштирок этишига тўғри келади. Қолган жамоалар мусобақани тарк этади.
Испанларга қарши ўйиндан кейин “Рома” 29 сентябрь куни “Венеция”га қарши А Сериянинг олтинчи тур баҳсини ўтказади.
Айни пайтда футболчилар бош мураббий Иван Юрич ва унинг бошчилигидаги мураббийлар штаби вакиллари назорати остида бўлажак беллашувларга пухта тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан, Элдор Шомуродов ҳам машғулотларда фаоллик кўрсатмоқда.
Буни қуйидаги суратлардан ҳам билиб олса бўлади:
“Рома” легионеримизни Европа лигаси қайдномасига киритган. Шомуродов ҳамон захира ўйинчиси ҳисобланса-да, тақвим ўта тиғизлигини инобатга олиб, Иван Юрич ўзбекистонлик марказий ҳужумчи хизматидан ҳам фойдаланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди