Ижтимоий тармоқларда Тимур Кападзенинг “Пахтакор” футбол клуби бошқарувига келиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан мураббийнинг ўзи изоҳ берди.
- “Пахтакор” менга алоқага чиқди. Ниятим қанақа, режаларим борасида сўрашди. Октябрда амалиёт ўташга бораман, гаплашиб қўйганман. Ҳали Максим Шацких бош мураббий постида турибди. Ҳали истеъфо бергани йўқ. Кўрамиз. Ҳозирча расман клубдан таклиф йўқ. Фақатгина мендан бўлғуси режаларимни сўрашди. Буни вақт кўрсатади, — деди Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи.
Бундан ташқари мураббийнинг ўзи шундай таклиф бўлса, нима деб жавоб бериши мумкинлиги сўралди.
- "Ҳисоблаб кўрилса, футболчилик фаолиятимнинг катта қисмин “Пахтакор”да ўтказган эканман. Клуб Ўзбекистондаги энг совриндор жамоа ҳисобланади. “Пахтакор”га меҳрим ўзгача. Умуман ўйнаган жамоаларимнинг барчасининг ўрни бор. Бу мен учун яхши чақириқ бўларди. Агар режалари, мақсадлари яхши бўлса, нима учун бу таклифга йўқ дейишим керак. Ҳозирда турли клублардан таклифлар бор. Аммо режаларим сабаб уларни ортга суряпман", — дейди Тимур Кападзе.
Маълумот учун, Кападзе “Олимпик” клуби ва Ўзбекистон Олимпия жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борди. Тарихда илк бор йўлланмани қўлга киритган жамоа гуруҳда бир очко тўплаб, сўнгги ўринни эгаллади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...