17:47 / 30.09.2024
7

Дюбуанинг мураббийи: “Усик — фирибгар ва сохта чемпион”

Дюбуанинг мураббийи: “Усик — фирибгар ва сохта чемпион”
Фото: Getty Images
Оғир вазн тоифасида IBF йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони британиялик Даниэль Дюбуанинг мураббийи Дон Чарльз ҳамон WBC, WBA ва WBO йўналишлари бўйича мутлақ чемпион украиналик Александр Усик Дюбуа билан жангда айёрлик ишлатган деб ҳисоблайди.

Усик сохта чемпион. Ҳа, у ажойиб боксчи, лекин у ёлғончи ва фирибгар. У Худога ишонишини айтади ва доим чўқинади. Аммо Худога ишонадиган одам ёлғон гапирмайди. Ўша иши учун унга Оскар мукофотини бериш керак. Мен Усикни жангга чорлайман ва Дюбуа билан реванш жангини талаб қиламан”, деди Чарльз.

Маълумот учун, Усик навбатдаги жангини 21 декабрь куни Саудия Арабистонида британиялик Тайсон Фьюрига қарши ўтказиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дюбуанинг мураббийи: “Усик — фирибгар ва сохта чемпион”
ePN