22:58 / 30.09.2024
4

Элит Чемпионлар Лигаси. “Пахтакор” сафарда “Персеполис” билан дуранг ўйнади

Элит Чемпионлар Лигаси. “Пахтакор” сафарда “Персеполис” билан дуранг ўйнади
Футбол бўйича Элит Чемпионлар Лигасининг 2-тур ўйинлари 30 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтди.

“Пахтакор” сафарда “Персеполис” меҳмони бўлди. Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Али Алипур бурчак зарбасидан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Биринчи бўлимда Эрон клуби устунлик қилди.

Иккинчи бўлимда эса “шерлар” фаолроқ ҳаракат қилиб, 59-дақиқага ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Драган Черан гол муаллифига айланди.

Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, “Персеполис” таркибида ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов тўп суради. Остон ўйиннинг 70-дақиқасида майдонга туширилди.

1-турда “Пахтакор” “Ал-Васл”га 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Элит Чемпионлар Лигаси
2-тур баҳси

30 сентябрь, душанба

“Персеполис” – “Пахтакор” 1:1
Голлар
: 1:0 — 1 Алипур, 1:1 — 59 Черан.

“Персеполис”: 1.Гендус, 11.Аҳмадзода (27.Меҳри, 58), 9.Алипур (31.Жоао, 58), 19.Amiri (10.Алкасир, 69), 20.Эл Амлуд, 30.Гвелесиани, 6.Канаани, 77.Ходабанделу (21.Садеги, 46), 4.Муҳаммади, 7.Рафеи (70.Остон Ўрунов, 69), 5.Риги.

“Пахтакор”: 12.Владимир Назаров, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достон Ҳамдамов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 30.Отабек Жўрақўзиев (99.Улуғбек Ҳошимов, 73), 10.Драган Черан (40.Кими Мерк, 84).

Огоҳлантиришлар: Отабек Жўрақўзиев (3), Ходабанделу (23), Достон Ҳамдамов (45+1).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элит Чемпионлар Лигаси. “Пахтакор” сафарда “Персеполис” билан дуранг ўйнади
ePN