22:20 / 01.10.2024
66

Ҳиндистонда 219 нафар оғир атлетикачи мусобақадан қочиб кетди

Ҳиндистонда 219 нафар оғир атлетикачи мусобақадан қочиб кетди
Ҳиндистоннинг Модинагар шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган турнир ташкилотчилари спортчиларнинг оммавий равишда иштирок этишдан бош тортгани сабабли бир қатор вазн тоифаларидаги мусобақаларни бекор қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Амар Ужала нашри хабар берди.

Манбага кўра, спортчилар турнирга допинг-офицерлар келишини билишмаган ва улар пайдо бўлганидан кейин 252 нафар эркакдан 126 нафари ва 177 нафар аёлдан 93 нафари мусобақадан қочиб кетган. Турнирда жами 429 нафар спортчи иштирок этиши керак эди.

Юқоридаги сабаб туфайли, айрим вазн тоифалари умуман ўтмаган ёки бир-икки нафар спортчи иштирокида бўлиб ўтган.

Маълум қилинишича, Ҳиндистонда бундай даражадаги мунтазам чемпионатларда одатда допинг назорати ўтказилмаган. Допинг комиссиясининг келгани ҳақидаги хабар мусобақа иштирокчиларини ҳайратда қолдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳиндистонда 219 нафар оғир атлетикачи мусобақадан қочиб кетди