
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқич иккинчи турида амалдаги чемпион “Реал” Францияда “Лилль”дан мағлубиятга учради.
Мадридликлар дарвозасига киритилган ягона голга “Барселона” нишонида турган канадалик ҳужумчи Жонатан Дэвид муаллифлик қилди.
Учрашувдан кейин “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти мағлубият сабабини айтди.
- Бу ўйинни таҳлил қилиш қийин. Биз барча жиҳатларда ёмон ўйнадик. Ўйинда хавфли вазиятлар ярата олмадик, тўп билан жуда секин ҳаракат қилдик, бирор ғоя кўринмади ҳам.
Бунақа учрашувда секин ҳаракат қилиш ортида катта муаммолар келиб чиқади. Бу биз учун жуда ёмон ўйин бўлди. Ҳиссиётларимиз ҳам салбийлигича қолди, - деди Карло Анчелотти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар