16:16 / 05.10.2024
4

Компани бошқарувидаги "Бавария" Гвардиола давридаги жамоадан кучлими?

Компани бошқарувидаги "Бавария" Гвардиола давридаги жамоадан кучлими?
"Бавария"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоанинг бошқа бир собиқ футболчиси Лотар Маттеусга жавоб қайтарди. Эслатиб ўтамиз, немис мутахассиси аввалроқ Венсан Компани қўл остида "Бавария" Хосеп Гвардиола давридагидан яхшироқ натижалар кўрсатишини айтганди.

Мавсум эндигина бошланди. Октябрь ойининг боши ва одамлар аллақачон ақлдан озган. Тўхтатинг. Одамларнинг Гвардиола кўрсатган футбол ҳақидаги фикрлари Компани қўл остидаги “Бавария” иккита ёмон ўйин кўрсатгандан кейин кескин ўзгариши мумкин. Тўғри, "Бавария" дастлабки уч ҳафтани жуда яхши ўтказди. Агар улар кучли жамоаларга қарши ҳам мана шундай курашда давом эта олса, мен ҳам ушбу мақтовларга қўшилишдан хурсанд бўламан. Аммо ҳозирги “Бавария” Гвардиола давридагидан яхшироқ дейиш мумкинми? Барча гапни эҳтиёткорлик билан гапириш керак”, - деди Кроос Einfach Mal Luppen нашрига берган интервьюсида.

"Бавария" Бундеслиганинг ортда қолган 5 та туридан 4 тасида ғалаба қозонди ва 1 та ўйинда дуранг қайд этди. Компани бошчилигидаги жамоа 13 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Компани бошқарувидаги "Бавария" Гвардиола давридаги жамоадан кучлими?
ePN