Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Хитойга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Хитойга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади

Спорт 29-09-2016, 14:16 1 434
Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Хитойга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эрон ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши расмий ўйинлар олдидан ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади. Бу ҳақда "Кун" сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 6 ҳамда 11 октябрь кунлари ЖЧ-2018 3-саралаш босқичида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоси дастлаб, 6 октябрь куни Тошкентда Эронни қабул қилса, 11 октябрь куни Тошкентда Хитой билан ўйнайди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бугун бошланган йиғинга жами 25 нафар футболчини жалб этган. Бу сафарги таркибдан аввалги ўйинларда терма жамоага чақирилмаган "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам ўрин олган. Терма жамоа бош мураббийи Эрон ва Хитойга қарши ўйинлар учун якуний таркибни Тошкент йиғини якунида эълон қилади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егор Кримец (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Виталий Денисов (“Локомотив”, Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай”, Хитой), Станислав Андреев (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Азиз Ҳайдаров (“Аш Шабоб”, БАА), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”).

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.