Фото: “ЎФА”
Эрон миллий жамоаси бош мураббийи Амир Ғалинойи Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Ўзбекистон билан ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди. Унга жамоа ҳужумчиси Сардор Азмун ҳамроҳлик қилди.
“Аввало, Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Канатецга соғлик тилайман. Эртага бизда кўп имкониятлар бўлмайди. Аввалги икки ўйинда вазиятларни кўкка совурдик. Бу сафар минимал имкониятлардан максимал фойдаланишимиз керак”, деди мураббий.
Фото: “ЎФА”
Бундан ташқари, мураббий галдаги ўйин майдони ва Эрондаги вазият ҳақидаги саволга жавоб берди.
“15 октябрь кунги Қатар билан ўйин қаерда бўлиши ҳақида бир нарса дея олмайман. Ҳозир бор эътиборимиз Ўзбекистонга қарши баҳсга қаратилган. Шуни айтишим мумкинки, Эрон — дунёдаги энг яхши ва тинч мамлакатлардан бири.
Ташқи нарсаларга чалғимай, бор эътиборимизни футболга қаратишимиз, томошабоп ўйин кўрсатишимиз ва Тошкентдан 3 очко олиб кетишимиз керак. Ҳимоямиздаги йўқотишлар? Дастлабки икки турда “қуруқ ўйин” ўтказдик ва эртага ҳам бу серияни давом эттиришга уринамиз”, деди форслар бош мураббийи.
Фото: “ЎФА”
Эрон ҳужумчиси Сардор Азмун ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Эртанги ўйин жуда муҳим, аммо биз Ўзбекистонга қарши қандай ўйнашни биламиз. Умид қиламанки, 3 очко билан қайтамиз”, деди тажрибали футболчи.
Маълумот учун, Ўзбекистон — Эрон учрашуви эртага “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Эрон миллий жамоаси, Амир Ғалинойи, Жаҳон чемпионати, Матбуот анжумани, Сардор Азмун “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?