15:10 / 10.10.2024
158

Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқиш шарти айтилди...

Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқиш шарти айтилди...
Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Тошкент шаҳридаги "Бунёдкор" стадионида иккита ўта муҳим учрашув ўтказади.

2026 йилги жаҳон чемпионати Осиё саралаш турнирининг учинчи босқичида олти очко билан пешқадамлик қилаётган футболчиларимиз 10 октябрь куни Эрон ва беш кундан кейин Бирлашган Араб Амирликлари вакилларига қарши саф тортади.

Таъкидлаш жоизки, бу икки терма жамоа жаҳон чемпионати йўлида асосий рақиблар саналади. Эронликлар худди Сречко Катанец шогирдлари сингари олти очко тўплаб, футболчиларимиз билан бирга пешқадамликни бўлишиб турган бўлса, амирликлар терма жамоаси бу икки етакчини таъқиб қилмоқда.

“Setanta Sports” телеканалининг россиялик футбол шарҳловчиси Дмитрий Бажанов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўлажак ўйинлардаги имконияти ва жаҳон чемпионатига чиқиш шартлари ҳақида фикр билдирди.

- Агар мабодо Ўзбекистон Эронга иккита учрашувда ҳам ютқазиб қўйса ҳам, бу жамоада гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига чиқиш учун жуда яхши имконият сақланиб қолади.

Ўзбекистон ўз уйида ўйнайди ва бу жуда катта устунлик беради, лекин Эрон жуда тажрибали, Европа чемпионатларида иштирок этаётган кучли ўйинчиларга эга жамоа. Шунинг учун ҳам эронликларни мураккаб сафар учрашувлари чўчитмайди.

Ўзбекистон ва Эрон баҳси Осиё саралаш турнирининг октябрь ойидаги энг марказий учрашуви бўлади.

Агар Ўзбекистон ўз майдонида Эронни мағлуб эта олса, бу Сречко Катанец жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиш учун ташлаган жуда катта қадами бўлади.

Энг муҳим жиҳат – Ўзбекистон ўзи устун бўлган гуруҳдаги бошқа рақиблар, хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари, Қирғизистон ва Корея Халқ Демократик Республикаси каби жамоалардан имкон қадар кўпроқ очко олиши керак.

Қатар ҳақида гапириш бироз мушкул. Чунки Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари даражасидаги фарқ катта эмас. Қатар КХДР билан ўйнайди, ўзбеклар бу терма жамоани мағлуб эта олган. Мусобақа жадвалида қуйида жойлашган жамоаларни енгиш муҳим аҳамиятга эга
, - деди Дмитрий Бажанов.

Осиё саралаш турнирининг учинчи босқичида 18 та мамлакат терма жамоалари уч гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган терма жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Гуруҳда учинчи ва тўртинчи бўлган терма жамоалар саралаш учрашувларини давом эттиради. Охирги икки поғонадаги термалар саралашдаги юришини тўхтатади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки икки турда Корея Халқ Демократик Республикаси футболчиларини 1:0 ва Қирғиз Республикаси вакилларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, юз фоизлик натижа қайд этган.

Ўзбекистон, Терма жамоа, Жаҳон чемпионати, Чиқиш шарти, Эрон

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқиш шарти айтилди...