69
Ҳусанов Европани забт этди: Абдуқодир "Топ-5"нинг энг зўр ҳимоячилари рейтингида иккинчи ўринда...
Жорий мавсум Абдуқодир Ҳусанов учун жуда муваффақиятли бошланди. 20 ёшли марказий ҳимоячи нафақат “Ланс”да, балки Франция чемпионатида ҳам энг зўр ўйинчилардан бири сифатида эътироф этиб келинаётган эди.
Энди ўзбек футболчисининг истеъдоди бутун Европада тан олинди. Data Foot статистика маркази Европа клубларида ўйнаётган 23 ёшгача бўлган ҳимоячиларнинг яккакурашларда қайд этган кўрсаткичлари асосида энг кучли уч футболчини аниқлади. Унга кўра, Абдуқодир Ҳусанов иккинчи поғонага лойиқ кўрилди.
“Ланс” фаолиятини ёритиб келаётган нуфузли манбалардан бири – le11hdf.fr сайти эксперти Энцо Пайлот Data Foot статистика маркази рейтингини шарҳлаб берди.
- Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинидаги ўсиш нафақат унинг учрашувлардаги ҳаракатида, балки статистик ҳисоб-китобларда ҳам ўз тасдиғини топмоқда.
Ўзбек легионерининг жамоадоши Адриен Томассон машғулотларда унга тўқнаш келишдан қочиб юришини очиқчасига тан олган эди. Ҳусанов қисқа фурсатда асосий ҳимоячи Кевин Дансонинг ўрнини тўлиқ эгаллаб бўлди. У бўшлиқни тўлдиришдан ташқари, “Ланс”нинг энг яхши ўйинчисига айланди.
Ҳусанов ҳимояда жуда катта ҳажмдаги ишларни ўз зиммасига олмоқда. Ҳозир у яккакурашларда енгилмас, тезкор, ўйинни яхши ўқий оладиган, позицияни тўғри танлайдиган, ҳимояни тўғри бошқара оладиган футболчи сифатида эътибор қозонмоқда.
Бу кўрсаткичлар бўйича у Европанинг 23 ёшгача бўлган энг зўр уч ҳимоячисидан бири ҳисобланади.
Аниқ статистик маълумотларни келтирадиган бўлсак, “топ-5” чемпионатларида ҳимоядаги яккакурашларда ғолиб чиқиш бўйича Абдуқодир Ҳусанов (64 та яккакурашдан 84,4 фоизида ғолиб чиққан) фақатгина “Арсенал” вакили Уильям Салибадан (74 та яккакурашдан 86,5 фоизида устун келган) орқада.
Бу борада учинчи поғонада қатор гранд клублар эътиборида турган “Лейпциг” футболчиси Кастелло Лукеба (48 та яккурашдан 83,3 фоизида устунлик қилган) қайд этилган.
Шу ўринда Уильям Салиба ўзбек футболчисидан уч ёшга катта экани ва тажрибаси кўпроқлигини инобатга олиш муҳим. “Ланс” дарвозабони ва сардори Брис Самба айтганидек, Абдуқодир Ҳусанов “монстр”га айланиб бўлган, - деб ёзмоқда le11hdf.fr сайти эксперти Энцо Пайлот.
Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида иштирок этаётган биринчи ўзбек футболчиси ҳисобланади. “Ланс” уни 2023 йилнинг ёзида ўз сафига қўшиб олган. Ўшанда лансликлар 400 минг еврога баҳоланган ҳимоячини 100 минг евро эвазига трансфер қилган эди.
Бугунги кунда 20 ёшли легионеримизнинг трансфер суммаси бир неча баравар кўпайиб, 5 миллион еврога етди.
Абдуқодир Ҳусанов, Европани забт этди, Энг зўр ҳимоячи, Рейтинг, Иккинчи ўрин “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
"Octagon 66" турнирида 5 нафар ҳамюртимиз иштирок этади