09:49 / 11.10.2024
26

Эронга қарши ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар қандай баҳоланди?

Эронга қарши ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар қандай баҳоланди?
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Эрон учрашуви дуранг натижа билан якунланди.

Sofascore портали ушбу баҳсда ҳаракат қилган футболчиларга қўйилган балларни эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов 7,9 баллга лойиқ кўрилган. Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов 7,7 балл олган бўлса, яна бир ишончли ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусанов 7,6 баллга лойиқ кўрилган.

Фото: Sofascore
Ўзбекистон жамоасидан энг паст баллни Фаррух Сайфиев олган: 6,1 балл. Яна бир сариқ карточка олган Одилжон Ҳамробеков 6,5 баллга лойиқ кўрилган бўлса, бугунги ўйинда фойдали иш коэффициенти паст бўлган Жалолиддин Машариповга 6,7 балл берилган. Ушбу ўйинда энг яхши ўйинчи бўлган Элдор Шомуродов ҳам энг паст кўрсаткичлардан бирини кўрсатди — 6.8 балл.

Меҳмонлар таркибида таянч ярим ҳимоячиси Саид Иззатуллоҳи 7,9 балл билан энг юқори, қизил карточка олиб жамоасини қийин аҳволга солган Салеҳ Сардани энг паст (6,1) баллни қўлга киритди.

Маълумот учун, ушбу ўйинга 34 мингга яқин футбол мухлислари ташриф буюрди. 3-турдан сўнг Ўзбекистон ва Эрон 7 очко тўплаб А гуруҳи етакчилигини сақлаб турибди.

Жаҳон чемпионати саралаши, Ўзбекистон — Эрон учрашуви, Sofascore портали, Футболчиларга қўйилган баллар

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эронга қарши ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар қандай баҳоланди?
ePN