07:18 / 14.10.2024
105

Осиё жамоаларининг ЖЧ-2026га чиқиш имконияти баҳоланди...

Осиё жамоаларининг ЖЧ-2026га чиқиш имконияти баҳоланди...
Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 3-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг 3-турда Эрон билан дуранг (0:0) қайд этганидан кейин А гуруҳидан ЖЧ-2026 финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олиш имконияти 75,9 фоиздан 82,8 фоизга кўтарилган. Яъни имконият 7 фоизга ошган. Бу борада мамлакатимиз миллий жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун даъвогарлар орасида 4-ўринда қайд этилган.

2-турда Қирғизистон устидан эришилган ғалабадан кейин Ўзбекистоннинг имконияти 70,3 фоиздан 75,9 фоизга кўтарилган, плэй-офф орқали йўлланмага эга чиқиши 23,8 фоизга баҳоланган, ЖЧ-2026га бора олмаслиги эса 1 фоиздан 0,4 фоизгача туширилган эди.

А гуруҳидан Эроннинг ЖЧ-2026га тўғридан-тўғри бориш имконияти энг юқори баҳоланган – 98%. Форсларнинг имконияти аввалги турдан кейин бир фоизга – 97%дан 98%га ўсган.

Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби БААнинг 2-турдаги мағлубиятидан кейин имконияти 15,5 фоизгача пасайтирилган эди, КХДР билан дурангдан кейин яна пасайди. Қатарнинг имконияти эса 2-турдан кейин 16 фоиздан 11,2 фоизгача туширилган эди, Қирғизистон устидан ғалабадан кейин 11,4%га кўтарилган.

Портал Осиёдан Япония, Эрон ва Жанубий Кореянинг ЖЧ-2026га йўлланма олишига деярли шубҳа қилмаяпти.

Осиё ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги жамоаларнинг имкониятлари:

1. Япония - 99.99 %

2. Эрон - 98.0 %

3. Жанубий Корея - 97.5 %

4. Ўзбекистон - 82.8 %

5. Ироқ - 61.5 %

6. Австралия - 57.8 %

7. Саудия Арабистони - 31.2 %

8. Иордания - 29.0 %

9. Уммон - 11.6 %

10. Қатар - 11.4 %

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 учун Осиёга 8,5 ўрин ажратилган. Учта гуруҳдан 2тадан жамоа тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқса, гуруҳлардаги 3-4-ўриндаги жамоалар плей-оффлар орқали қолган 2,5та йўлланма учун кураш олиб боради. Ўзбекистон А гуруҳида Эрон билан бир хил очко (7) жамғариб, қўшҳокимлик қилмоқда.

Осиё жамоалари, ЖЧ-2026, Чиқиш имконияти, Баҳоланди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё жамоаларининг ЖЧ-2026га чиқиш имконияти баҳоланди...