Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов ЖЧ—2026 саралашидан ўрин олган БААга қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
"Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан учрашувда жароҳат сабабли иштирок эта олмайди. Футболчимиз тез фурсатда соғайиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов 5 октябрь куни "Персеполис" сафида "Чадормалу"га қарши ўйиндан олдинги чигилёзди машғулотда жароҳат олган ва асосий таркибдан захирага олинган эди. Футболчи 10 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси сафида Эронга қарши баҳснинг 71-дақиқасида Аббос Файзуллаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушганди. У Эрон билан ўйиндан кейинги машғулотларнинг ҳеч бирида иштирок этмади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматов Эрон билан учрашувда олган сариқ карточкаси туфайли БААга қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?