Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Владо Радманович 21 ёшли ҳужумкор футболчи Аббосбек Файзуллаев машғулотлардан бирида жароҳат олганини айтиб ўтганди.
Бу хабар Россия томонларга ҳам етиб борди. Россия Премьер-лигасини кузатиб бораётган мутахассислар дарров ўз муносабатларини билдира бошлади.
Бу бежиз эмас, албатта. Чунки легионеримиз Россия чемпионатининг энг ёрқин ўйинчиларидан ҳисобланади. Қоларвеса, ЦСКАнинг олдинги чизиқдаги самарадорлиги, учрашувлардаги муваффақияти кўп жиҳатдан Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатларига боғланган.
Клублар миқёсидаги мусобақаларда деярли ҳар бир учрашувда илк дақиқалардан тўп тепиб келаётган Аббосбек миллий терма жамоада ҳам ниҳоят асосий таркиб ўйинчисига айланди.
Владимир ПОНОМАРЕВ, ЦСКАнинг собиқ футболчиси:
Файзуллаев жамоани ўз ортидан эргаштирадиган ва олдинга бошлайдиган йигит, уни тўхтатиб қолиш жуда қийин.
Аббос жуда яхши дриблинг устаси, тўп билан югура олади, жамоаси учун хавфли ҳужумлар уюштириб беради, ўзи ҳам зўр зарба бера олади.
Бошида мен унга шубҳа билан қараган эдим, лекин ҳозир Аббоснинг маҳорати борган сари ўсаётганини тан оламан. Офарин!
Шу ўринда, агар Файзуллаев олдиндаги учрашувларда иштирок эта олмаса, хавотирга туша бошлаймиз, ҳатто бироз қўрқинчли ҳам бўлади. Кўрамиз, Миралем Пьянич нима қилиб бераркин.
Евгений АЛДОНИН, ЦСКА собиқ футболчиси:
Аббосбек Файзуллаевнинг мавсум қизғин паллага кирганида ўйини қовушиб бораётгани жуда яхши. Чунки ҳар бир учрашувда очко олиш керак.
Бироқ, хунук хабар тарқади. Табиийки, Файзуллаев жароҳат туфайли сафдан чиқса, бу ЦСКАнинг ҳужум салоҳиятига кескин таъсир кўрсатади.
Аббосбек жамоа лидерларидан бири. Унга мустаҳкам саломатлик ва тезроқ оёққа туришини тилайман.
Ўзбекистонлик мухлисларни хотиржам қилган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, Аббосбек Файзуллаев терма жамоамиз таркибидаги машғулотда оёғини шикастлаб олганидан кейин дарров шифокорлар назоратига олинган.
Ўтказилган муолажалар натижасида 21 ёшли ҳужумкор футболчи ўзини анча тетик ва бардам ҳис қилаётгани айтилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари ўйинчининг ҳолати барқарор экани ва навбатдаги баҳсларда иштирок этиш имконияти юқори эканини маълум қилди.
Аббосбек Файзуллаев жорий мавсумда ЦСКА таркибида барча мусобақаларда 13 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва бешта ассист ёздириб қўйган.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 20 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган.
Transfermarkt портали 21 ёшли легионеримизни 6 миллион еврога баҳоламоқда. Файзуллаев айни пайтда Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади. Бу кўрсаткич бўйича ундан кейинги поғоналарни 5 миллион еврога баҳоланаётган “топ-5” лигалари вакиллари – Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусанов эгаллаб турибди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?