Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашни давом эттирмоқда.
Ҳамюртларимиз Осиё минтақаси саралаш турнири учинчи босқичида тўртинчи тур учрашувини Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши ўтказиб, кичик ҳисобда зафар қучди.
Миллий терма жамоамизга навбатдаги уч очкони келтирган ягона голни пенальтидан Отабек Шукуров киритди.
Ҳозирча, 12 та имкониятдан 10 очко жамғарган Ўзбекистон миллий терма жамоаси (Эрон ҳисобида ҳам 10 очко бор) ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Терма жамоамиз сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов А Серия вакили “Рома” ўйинчиси ҳисоблангани боис, Италия оммавий ахборот воситалари легионеримизнинг халқаро миқёсдаги ўйинларини ҳам кузатиб бормоқда.
Элдор Шомуродов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинига оид Италия нашрларида эълон қилинган маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Лоренцо Лучани, siamolaroma.it сайти эксперти:
Ўзбекистон жаҳон чемпионати саралаш турнирининг тўртинчи турида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасини мағлубиятга учратди. Элдор Шомуродов терма жамоа сардори сифатида илк дақиқалардан майдонга тушиб, тўлиқ ўйнади.
“Рома” ҳужумчиси жамоадошларининг ғалабасига ҳисса қўшди ва терма жамоасини жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини сақлаб қолди. БАА футболчиларини 1:0 ҳисобида енгган ўзбекистонликлар гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
LAROMA24.IT:
Ўзбекистон жаҳон чемпионати саралаш турнирида Бирлашган Араб Амирликлари футболчиларини 1:0 ҳисобида енгиб, жуда муҳим ғалабани қўлга киритди. Отабек Шукуров томонидан 76-дақиқада пенальтидан киритилган тўп учрашув тақдирини ҳал қилди. Элдор Шукуров бу баҳсда тўлиқ ўйнади.
VOCEGIALLOROSSA.IT:
Тошкентдаги “Миллий” стадионида ўтказилган Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги жаҳон чемпионати саралаш учрашуви мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
Элдор Шомуродов тўлиқ ўйнаганига қарамай, терма жамоа сафида ҳам гол уролмади. Ўзбекларга 76-дақиқада Отабек Шукуров томонидан 11 метрлик белгидан киритилган тўп муҳим ғалаба ва қимматли уч очкони келтирди.
TUTTOMERCATOWEB.COM:
2026 йилги жаҳон чемпионатининг Осиё минтақаси учинчи саралаш босқичида бир гуруҳдан жой олган қўшни мамлакатлар – Қирғизистон ва Ўзбекистон ўз учрашувларини ғалаба билан якунлади.
Қирғизистонликлар ўз майдонида Корея Халқ Демократик Республикаси футболчилари 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбекистонлик чарм тўп усталари эса, Тошкентда Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасидан кичик ҳисобда устун келди. Элдор Шомуродов жамоадошларини сардор сифатида майдонга бошлаб тушди ва учрашувда тўлиқ ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё минтақаси саралаш турнирида энг кучли 18 та мамлакат терма жамоаси учта гуруҳга бўлинган ҳолда мундиал йўлланмалари учун курашмоқда. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўл олади. Учинчи ва тўртинчи ўрин соҳиблари саралаш ўйинларини давом эттиради.
Шомуродовнинг ўйини, Ўзбекистоннинг муҳим ғалабаси, Европада, Қандай баҳоланди “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»