
"SofaScore" портали ЖЧ-2026 саралаши 4-турида фаол ўйин намойиш қилган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани шакллантирди.
Эътиборлиси, ушбу рамзий терма жамоага Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар футболчиси киритилди. Булар ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов ва ягона гол муаллифи ярим ҳимоячи Отабек Шукуров.
Бундан ташқари кеча КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Қирғизистон терма жамоасидан икки ҳимоячи Валерий Кичик ва гол муаллифи Кристиан Браузман ҳам рамзий терма жамоадан жой олишди.

Маълумот учун, 1-турда Жалолиддин Машарипов, 2-турда Ҳусниддин Алиқулов ва Элдор Шомуродов, 3-турда Ҳусниддин Алиқулов рамзий терма жамоага киришган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар