19:14 / 17.10.2024
8

“Ланс” клуби Абдиқодир Ҳусанов учун қанча сўрайди?

“Ланс” клуби Абдиқодир Ҳусанов учун қанча сўрайди?
Янги мавсум Абдуқодир Ҳусанов учун анча муваффақиятли давом этмоқда. 20 ёшли марказий ҳимоячимиз нафақат Францияда, балки Европада ҳам танила бошлади.

2026 йилги жаҳон чемпионати Осиё минтақаси саралаш турнири учинчи босқичи доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувларда ҳам Абдуқодир Ҳусанов маҳорат ва тажриба бобида анча ўсганини намойиш қилди.

Гуруҳдаги асосий рақиблар – анъанавий тарзда ҳужумкор ўйин кўрсатадиган Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари футболчиларининг терма жамоамиз дарвозасини ишғол эта олмаганида ҳам Абдуқодирнинг муносиб ҳиссаси бор.

Ҳусанов “Лансда намойиш этаётган ишончли ўйинини Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам кўрсата оляпти ва ҳимоя чизиғининг етакчиларидан бирига айланиб бормоқда.

Франция футболини ёритиб келаётган нуфузли le11hdf.fr портали экспертлари “Ланс”нинг бу трансфери ўта муваффақиятли чиққанига эътибор қаратди.

- Аввалига “Ланс”нинг асосий марказий ҳимоячиси Кевин Дансонинг “Рома”га ўтишга уриниши, кейинчалик австриялик футболчининг соғлиғи билан боғлиқ муаммо ва тиббий текширишлар оқибатида бошланғич таркиб ўйинчисига айланган Абдуқодир Ҳусанов бу вазиятдан унумли фойдаланиб қолди.

Энг аввало, мунтазам ўйин амалиётига эга бўлган ўзбек легионери ўз ҳаракатлари билан ҳаммада ажойиб таассурот қолдиришга муваффақ бўлди. Экспертлар Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятли ўйинини таҳлил қилишга киришди.

Ҳусанов мавсумни зўр бошлади. Энди энг асосий масала, “Ланс” ўз ўйинчиси трансфери учун қанча маблағ талаб қилишида. Бу сармоя неча баравар бўлиб қайтади?

Таҳлиллар ва кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, бу трансфер тўлиқ ўзини оқлади. Абдуқодир Ҳусанов Беларусь чемпионатидан 100 минг еврога олиб кетишни истаган “Ланс”дан бошқа жамоалар ҳам бор эди. Бироқ лансликлар бу ўйинчининг иқтидорини ўз вақтида пайқай олди, трансферга қўл уриб, таваккал қилишдан қўрқмади.

Ҳозир Абдуқодир Ҳусанов катта харажат қилмай туриб ҳам, яхши савиядаги ўйинчига эга бўлиш мумкинлигини исботлаб бўлди.

Аслида 100 минг евро Европа клублари учун куйиб қоладиган нарх эмас. Агар футболчи ўйнаб кета олмаган тақдирда ҳам, Франция чемпионати ҳурматидан “Ланс” уни фойдаси билан сотиб юбориши мумкин эди.

Бугунги кунда Ҳусанов Лига 1 нинг энг яхши марказий ҳимоячиси. Ҳақиқатан ҳам шундай, у яккакурашларда чекинмайди, тўпни йўқотмайди, охиригача курашади
, - деб ёзди нуфузли le11hdf.fr портали эксперти Ромен Пешон.

Дарҳақиқат, Абдуқодир Ҳусанов Францияга келганидан бери трансфер суммаси мунтазам тарзда бир неча баравар кўтарилди. Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.world портали ўзбек футболчисининг айни пайтдаги трансфер нархини 5 миллион еврога кўтарилганини маълум қилди.

“Ланс” легионеримизни бу нархга қўйиб юбормаслиги аниқ. Қолаверса, Ҳусанов ҳозирги даражасида ўйнар экан, унинг қадри ва трансфер қиймати юқорилаб бораверади. Кўрамиз, легионеримиз лансликлар сафида яна қанча муддат қоларкин...

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ланс” клуби Абдиқодир Ҳусанов учун қанча сўрайди?
ePN