“Реал” ҳимоя чизиғида ўйинчи етишмаслик туфайли қийналаётган бўлишига қарамай, бош мураббий Карло Анчелотти 27 ёшли марказий ҳимоячи Хесус Вальехонинг клубдан кетишини истаяпти.
AS нашрининг ёзишича, италиялик мутахассис испан футболчисини “Реал” даражасига мос келмаслигини таъкидламоқда. Ҳатто, таркиб танлашда марказий ҳимоячига эҳтиёж юзага келган паллада ҳам мураббийлар штаби бошқа позициядаги ўйинчиларни ҳимоя ўртасида ўйнатишни ечим сифатида қўлламоқда.
Бош мураббий қарашларидан келиб чиқиб, клуб мутасаддилари Хесус Вальехога янги битим таклиф қилмайдиган бўлди. Унинг амалдаги шартномаси ёзда тугайди.
Вальехо “Сарагоса” тарбияланувчиси ҳисобланади ва “Реал”га 2015 йили олиб келинган. Бироқ бу ҳимоячи келганидан бери асосий таркибга киритилмаяпти.
“Қироллик клуби” қарийб ўн йилдан бери Хесус Вальехони “Сарагоса”, “Айнтрахт”, “Вулверхемптон”, “Гранада” каби жамоаларга ижарага жўнатмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Шавкат Мирзиёев Сенат олдида турган муҳим вазифаларни айтди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар