Суперлиганинг 21-турида "Бунёдкор" "Локомотив" меҳмони бўлди ва 10 йиллик танаффусдан сўнг темирйўлчилар майдонида ғалабага эришди. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
- "Локомотив"га оғир вазиятдан чиқиб кетишини тилаб қоламиз. 6 очколик ўйин эканлигини билар эдик. Йигитларга бугунги меҳнат ва иштиёқ учун ташаккур билдираман. Ғалабамизни жамоамиз уқаловчисига бағишлаймиз.
- Икки хил тайм кўрдик. Бунинг сабаби нима?
- Фикрингизга қўшиламан. Улар биринчи таймда яхшироқ кўринди ва ҳақли равишда олдинда борди. Иккинчи таймда биз руҳан яхшироқ тайёргарлик билан чиқдик. Танаффусда, йигитлардан ўйинни тортиб чиқишини илтимос қилдик ва охиригача ишондик. Барча футболчиларимизга ташаккур. Оғир пайтда бизни қўллаб-қувватлаган раҳбариятга ҳам миннатдорчилик билдираман.
- Сиз Италия футболи мураббийлари орасида кимдан ўрнак олишни истайсиз?
- Футболчилик давримда мураббийларга эътибор қаратмаган эдим. "Ювентус"даги давримда Анчелотти ва Липпи билан ишлаганман, бироқ карьерамнинг катта қисми ҳозир "Аталанта"да ишлаётган Гасперини билан боғлиқ. Кимгадир ўхшашни истамайман. Барча мураббийлардан нимадир олиб, ўз услубимни такоммилаштиришни истайман.
- Собиқ ўйинчи сифатида, Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ саралашидаги иштироки ҳақида фикрингиз?
- Эрон билан ўйинга тирбандликлар сабабли етиб бора олмадим. БААга қарши баҳсни кўрдим. Мен натижа учун хурсандман. Биргаликда ҳимояланишмоқда. Шошилмай, керакли паллада ҳужум уюштиришмоқда. Менга ҳозир терма жамоамизнинг ўйини жуда ҳам ёқмоқда. Ўзбекистонга юракдан мухлислик қиламан. Йигитларга ишонаман.
- Чемпионлик пойгасида "Насаф" асосий фаворитми?
- Айнан шу сабабли чемпионат ўйинлари қизиқ бўлади. Менимча, совринли ўринлар ва элитада жон сақлаб қолиш учун охиригача жанг бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”