Фото: “Пакҳтакор” ФC
“Пахтакор” мураббийи Камолиддин Тожиев ОЧЛ 3-туридан ўрин олган “Аш-Шорта”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
“Ироққа ғалаба учун келдик. Шуни айтишим керакки, рақиб жамоанинг ОЧЛдаги ўйинлари анча мазмунли. Умуман олганда бу турнирда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Эртага уларга мухлислар ҳам ёрдам беради. Стадион тўлади, дейишди. Албатта, биз мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, дейди мураббий.
Мураббий таркибдаги йўқотишлар ҳақида ҳам тўхталди.
“Фақат Диёр Холматов йўқ. У миллий жамоа йиғинидан жароҳат билан қайтган. Қолган ҳамма биз билан. “Аш-Шорта” “Ан-Насср” (1:1) билан шунчаки зўр ўйнади. “Ал-Ҳилол”га (0:5) қарши ўйин бу — футбол. Сен кўп зарба берасан — гол бўлмайди, баъзан ҳужум қилмай кўп гол урасан”, дея Тожиевнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Маълумот учун, амалдаги Ўзбекистон чемпиони ўтган икки турда 1 очко тўплади ва 12 жамоа орасида 8-ўринни эгаллаб турибди.
“Пахтакор”нинг Ироқ клубига қарши учрашуви бугун, 21 октябрь куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”