date
views 91

Рафаэль Надалга совға қилинган олтин ракетканинг баҳоси маълум бўлди

Рафаэль Надалга совға қилинган олтин ракетканинг баҳоси маълум бўлди
Саудиянинг Ар-Риёд шаҳрида Рафаэль Надалга совга қилинган олтин ракетканинг нархи маълум бўлди.

Дунёнинг етакчи теннисчилари иштирокидаги турнир 16 октябрдан 19 октябрга қадар Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтди. Мусобақа финалида италиялик Янник Синнер испаниялик теннисчи Карлос Алкарасни мағлуб этди. Надал эса 3-ўрин учун баҳсда серб Новак Жоковичга имкониятни бой берди.

Кўргазмали турнирдан кейин Рафаэль Надалга олтин ракетка совға қилинди. Ушбу ракетканинг баҳоси 250 минг еврони ташкил этади, дея хабар бермоқда Marca. Турки ал аш-Шайх томонидан тақдим этилган ушбу ракетканинг оғирлиги 8 килограммни ташкил этади.

Аввалроқ испаниялик теннисчи фаолиятини якунлашини эълон қилганди. Ноябрь ойида Малагада бўлиб ўтадиган “Дэвис Кубоги” у учун фаолиятидаги энг охирги турнир бўлади.

38 ёшли Рафаэль Надаль икки карра Олимпиада чемпиони ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рафаэль Надалга совға қилинган олтин ракетканинг баҳоси маълум бўлди