
Албаниянинг Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев олтин медални қўлга киритди.
Финалда у -60 килограмм вазн тоифасида россиялик (нейтрал мақомда) Динислам Бамматовни 8:4 ҳисобида мағлуб этиб, терма жамоага илк медални олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, Ғаниев илк беллашувда германиялик Георгиос Скарпеллони 9:0, руминиялик Денис Михаини 8:0, чорак финалда украиналик Богдан Хришинни 11:2, ярим финалда Озарбайжон терма жамоаси аъзоси Ниҳад Гулузадени 9:0 ҳисобида таслим этган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар