Суперлигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди. "Қизилқум" жамоаси "Пахтакор"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди ва жамоасининг "Пахтакор" устидан қозонган ғалабаси ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.
- "Албатта, ғалаба доим ёқимли. Бугун тўғри стратегия танлаган эдик ва бу ўзини оқлади. Бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага ташаккур. Бу кетма-кет иккинчи ғалабамиз", - деди Жамшид Саидов.
- Бу стратегия баҳс аввалида режага киритилганмиди?
- Биз била туриб шу стратегияни танладик. Бугун йигитлар майдонда бор кучи билан ҳаракат қилди.
- "Қизилқум" кучлироқ жамоалар билан яхшироқ ўйин кўрсатмоқда. Бунинг сири нимада?
- Бу саволни беришингизни кутган эдим. Бу масала мени ҳам ўйлантиради. Кучсизроқ жамоалар билан ўйинлар қийин кечаётгани рост. Бу руҳий ҳолат билан боғлиқ. Рақибга тўғри баҳо бермаслик билан боғлиқ.
- Акаки Шулая ҳужумкор ярим ҳимоячи эди, бугун у ҳимояда ҳаракат қилди. Сабаби нима?
- Беш ҳимоячи бўлиб, ҳимоядан ўйнадик ва қарши ҳужумларни кутдик. Бугунги стратегиямиз шундай эди.
- Лобжанидзенинг жароҳати қанчалик жиддий? Шикастланган дарвозабон - Роберт Озолс қачон сафга қайтади?
- Озолс сафга қайтиш учун вақт етади. 9-10 кунда асосий жамоага қўшилиши керак. Лобжанидзе ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Тиббий кўрик хулосаларини кўриш лозим.
- Ҳумоюншоҳ Сайётов бугун яхши ҳаракат қилди. У ўйиндан-ўйинга очиляптими ёки аввал ҳам маҳоратли посбонмиди?
- Сайётов истиқболли посбон. У аста-секинлик билан ўсиб, тажриба тўплаб бормоқда. Сўнгги 3та ўйнда ўзини фақат яхши томондан кўрсатди.
- Акаки Шулая билан шартнома узайтириладими?
- Унинг мавсум охиригача шартномаси бор. Бу ҳақида ҳали ўйламаяпмиз. Олдинда бизни 4 учрашув кутиб турибди. Вазифани бажаришга қаратилган барча эътиборимиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди