date
views 6 143

Ўзбекистон ҳамда Эрон ўртасидаги ўйинни Бенжамин Уильямс бошқаради

Ўзбекистон ҳамда Эрон ўртасидаги ўйинни Бенжамин Уильямс бошқаради

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи, “А” гуруҳи, 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон учрашувини Бенжамин Уильямс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

6 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу ўйинда Уильямсга қанотларда ватандошлари Дэвид Уэлш ҳамда Натан Макдоналд ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Жаред Жиллет (Австралия).

Мазкур учрашув назоратчиси сифатида Бирлашган Араб Амирликларидан Салим Саид Алсувайди тайинланган бўлса, фаластинлик Жабрил Али комиссар сифатида ишлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ҳамда Эрон ўртасидаги ўйинни Бенжамин Уильямс бошқаради