53
“Олтин тўп” ташкилотчилари нима учун мукофот Винисиусга эмас, Родрига берилганини тушунтирди
France Football бош муҳаррири Венсан Гарсия “Олтин тўп” мукофотини жамоатчилик кутилмалари ва миш-мишларга зид равишда “Реал” ҳужумчиси Винисиус эмас, балки “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри олгани сабабини айтиб ўтди.
“Шубҳасиз, Винисиус Беллингем ва Карвахалнинг кучли бешликда бўлгани учун қийналди, чунки математик жиҳатдан бу ундан бир неча очко олиб қўйган.
Шунингдек, “Реал Мадрид”нинг бир неча ўйинчилари ажойиб ўйин кўрсатган мавсум якунлари сарҳисоб қилинди ва ҳакамлар ҳайъати ўз қарорларини улар ўртасида тақсимлади, бу Родри фойдасига ишлади”, дея Гарсиянинг сўзларини келтиради Marca.
Эслатиб ўтамиз, соврин учун даъвогарлар бешлигига “Реал”нинг уч нафар футболчиси кирган: Винисиус, Дани Карвахаль ва Жуд Беллингем. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вазирлик ва идоралар ходимлари сони қисқартирилмоқда
Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимизга, орзумизга ҳали етмадик"
Суперлига. "Насаф" дарвозабони 101-дақиқада урган гол эвазига "Динамо"ни мағлуб этди
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Хитой товушдан тез учувчи йўловчи самолётни синовдан муваффақиятли ўтказди
Қодиров ҳарбий университетга ҳужум учун Украинадан қасос олишга ваъда берди
Ламин Ямал "Энг ёхши ёш футболчи" совринини қўлга киритди
Эрон яқин кунларда Исроилга «ҳалокатли зарбалар» бермоқчи