42
Вадим Абрамов: "Шундай жамоа тузишимиз керакки, Самарқандда қачон мағлуб бўлганимиз мухлисларни ёдидан чиқиб кетсин"
Суперлигада 22-тур якунланди. Турнинг сўнгги баҳси Самарқандда кечди. Унда "Динамо" жамоаси "Насаф"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
- "Биз мамлакат чемпионига айланган клуб билан яхши ўйнадик. Уларни ғалаба билан табриклайман. Голгача яхши ўйнадик, ваҳоланки иккинчи голни ҳам киритган эдик, бироқ уни инобатга олишмади", - деди Вадим Абрамов.
- Бугун "Динамо"га нима етишмади деб ўйлайсиз? Ратиньо ва Иминовнинг йўқлиги сезилдими?
- Уларда жароҳат бор. Менимча, гол киритгунча яхши ўйнадик. Нега ҳимояга ётиб олиб тўпни тепиб юборишни бошлаганимизни билмайман. Аслида ўзимиз айбдормиз. Голдан кейин футбол ўйнашни тугатдик. Тажрибали футболчилар тўпни сақлаб қолиши ва жамоани олдинга бошлаши керак эди.
- Жамоанинг режалари қандай?
- Узуқ-юлуқ мавсум бўлди. Худди мавсум тугагандек. Асосий вазифамиз йигитларнинг миясини тўғрилашимиз керак. Аввало, бу мавсумни яхшилаб тугатиб олишимиз лозим. Кейинги йил учун йил охирида режа тузамиз. Афсуски, бугун тушиб қолган ҳолатимизга ўзимиз сабабчимиз. "Насаф"ни табриклаймиз. Уларда анчадан бери бирга ўйнаётган таркиб бор. Худди улар сингари олдимизга чемпионликни мақсад қилиб қўйишимиз керак.
- Келаси мавсумда раҳбариятни талабларида ўзгариш бўладими?
- Албатта, биз ҳам бундан умидвормиз. Бу шаҳарда футболни яхши кўришади. Футболга келишади. Улар бунга ҳақли. Шу ўринда мухлисларимиздан яна бир бор мағлубият учун узр сўрайман. Шундай жамоа тузишимиз керакки, Самарқандда қачон мағлуб бўлганимиз мухлисларни ёдидан чиқиб кетсин.
- Хислат Ҳалилов гол киритганидан сўнг сизни олдингизга келди. Бу ёқимли ҳолатми?
- Албатта, йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Хислат буни уддалаётганидан хурсандман. Тўғриси, кўпроқ ёшлар жамоада бўлишини истайман. Агар Самарқандда ёш футболчилар учун машғулот ва ўйин ўтказиш учун шароитлар яратилса, иқтидорли футболчилар жуда кўп. Уларга имкон бериш керак.
- Кожога бугун бир неча бор танбеҳ бердингиз. Вазиятни тушунтириб бера оласизми?
- Тўғриси, унинг терма жамоага ҳаммадан олдин кетиб, ҳаммадан кейин келиши жаҳлимни чиқаради. Бу борада у билан суҳбатлашиб олдик. Тушунаман, бу терма жамоа, аммо клубга ҳам вақтида келиш керак. Бу ўз-ўзидан машғулот жараёнига салбий таъсир кўрсатади. У бугун ўзига ўхшамади. Футболни алдаб бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...