Франция чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган “Ланс” бош мураббийи Уилл Стилл ўзбек легионери Абдуқодир Ҳусанов туфайли ўйин схемасини ўзгартиришига тўғри келди.
Гап шундаки, бир неча йиллардан бери лансликлар уч кишилик ҳимоя схемасини қўллаб келади ва шу орқали Лига 1да энг мустаҳкам ҳимояга эга жамоага айланган. Одатда, бу учликни Жонатан Градит, Кевин Дансо ва Факундо Медина ташкил қилади.
“Ланс” ёзги трансферлар вақтида Кевин Дансони “Рома”га трансфер қилиб, унинг позициясини Абдуқодир Ҳусановга топширган эди. Гарчи австриялик футболчи Рим клубига ўтолмаган бўлса-да, саломатлиги туфайли бир неча ҳафта майдондан ташқарида қолиб кетди. Бу вақт мобайнида 20 ёшли ўзбек ҳимоячиси “Ланс” таркибидан муқим жой олди ва кетма-кет икки ойдан бери жамоасининг энг яхши ўйинчиси бўлмоқди.
Энди Кевин Дансо муаммоларини ҳал қилиб яна сафга қайтди. Кўпчиликни энди Уилл Стилл қайси ҳимоячини асосий таркибдан чиқариб ташлаши қизиқтираётган эди.
Бу борада Ҳусановнинг бошқа ҳимоячилар олдида катта устунлиги борлигини таъкидлаш лозим. Ҳамюртимиз нафақат ҳимоя марказида, балки ҳар икки қанотда ҳам жуда ишончли ўйнайди ва буни сўнгги учрашувларда исботлаб қўйди.
Уилл Стилл бошчилигидаги мураббийлар штаби энди тўрт ҳимоячи билан янги ўйин схемасини жорий қилмоқда ва буни амалда қўллай бошлади. Чунки Уилл Стилл майдонга фақат энг зўр тайёргарликка эга футболчиларни тушуришга ваъда берган ва ҳеч ким ўзидан ўзи сафни тарк этмайди.
- Мен ҳар доим майдонга энг зўрлари тушишини таъкидлаб келганман. Ҳозир бу тўрттала ҳимоячи энг яхши ўйинчиларимиз бўлса, демак майдонда уларнинг бари ўйнайди. Уларни жойлаштириш учун энг орқа чизиққа учтасини қўйиб, биттасини майдон марказига яқинроқ жойлаштириш мумкин. Ким майдонга лойиқ бўлса, ана ўшалар тўп тепади, - деди Уилл Стилл.
“Ланс” дарвозабони Брис Самба мураббийлар штаби ҳимоя учлигига охири бўлиб қўшилган Абдуқодир Ҳусановни асосий таркибда қолганидан хурсанд. Тажрибали дарвозабон кейинги ўйинларда 20 ёшли ҳимоячига анча суяниб қолди ва унинг футболчи сифатидаги имкониятларига юқори баҳо бермоқда.
- Аввал ҳам айтганимдек, Абдуқодир ҳақиқий “монстр”. Ёш бўлишига қарамай, у ҳамма нарсани уддалай олади.
Ҳусанов гапга кирадиган, жуда олийжаноб ва кўп меҳнат қиладиган йигит. Ҳаммамиз ундан ҳайратдамиз. Тўғрисини айтсам, унинг келажаги жуда порлоқ. Унинг шу ёшида амалга ошираётган ишларини таърифлашга тил ожиз.
Абдуқодир Ҳусановнинг бошланғич таркибдан муқим жой олгани ва у майдонда қолиши учун уч кишилик ҳимоя схемаси ўзгартирилаётгани муҳим ўзгариш ҳисобланади. Биз уни ҳар доим қўллаб-қувватлаймиз, бизга жамоа нуфузини ошириш ва камроқ гол ўтказишимиз учун қилаётган меҳнатларини қадрлаймиз, - деди Брис Самба.
Ҳусанов 2023 йилнинг ёзидан бери “Ланс” шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда легионеримиз лансликларнинг Лига 1 ва УЕФА Конфедерациялар лигасидаги жами 11 та учрашувининг барчасида иштирок этди. Франция футболи таҳлилчилари Абдуқодирни нафақат Лига 1 доирасида, балки Европа миқёсида энг кучли ҳимоячилардан эканини таъкидламоқда.
Айни пайтда 20 ёшли футболчимизга Франция, Италия, Англия, Германия клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида маълумотлар тобора кўпайиб боряпти. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
Хитойда 83 млрд долларлик олтин захираси топилди
“Диабет — ҳаёт тарзи” мавзусида илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди
Трамп ғалабасидан кейин Қўшма Штатларни бутунлай тарк этишни режалаштираётган Голливуд юлдузлари