Суперлига 23-тур доирасидаги "Қизилқум" — "Динамо" ўйинидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди. ва ўйин ҳақида қуйидаги фикрларини билдирди.
— Ўйин оғир ўтди. Баҳсда тезкор гол киритиб олдик. Бугун ҳам оддий вазиятда рақибга пенальти ишлаб бердик. Умуман олганда, йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдириш керак.
Бундан ташқари, олдинги учта ўйинда мағлуб бўлгандик, бу ҳам таъсир қилди. Захира ўриндиғимиз эса катта эмас. Муҳим ўйинчиларимиз йўқ. Тўғридан-тўғри рақобатчимизни ютганимизни ҳисобга олсак, яхши ўйин бўлди. Мухлисларни ҳам табриклаймиз. Мавсумни тугатиб олиш ва кейин келажак ҳақида ўйлаш керак.
— Анвар Ҳожимирзаев гол урганидан сўнг мухлислар томон югурди. У анчадан бери гол урмаганига хавотирланиб юрган бўлса керак.
— Эҳтимол. Футболчиларнинг хоҳиши қувончини мухлислар билан баҳам кўриш. Улар учун ўйнаймиз ва шу сабаб бу тушунарли ҳолат.
— Бугун жамоалар тенг ўйнади десак бўлади. Аммо, "Динамо" ўтган тур "Насаф"га қарши яхшироқ кўринганди, бу нима билан боғлиқ?
— Ҳақсиз, бу энг яхши ўйинимиз бўлмади. Олдин айтганимдек, учта ўйинни бой бердик ва уларда асосан тенг кураш кечганди. Қаердадир омадимиз келмади. Бугун ҳам гол ўтказиб юборганимиздан сўнг йигитларда ўзларига бўлган ишончсизлик бошланади. Жамоа рақиб унга имкон берганидек ўйнайди. "Қизилқум" ёқимсиз жамоа. Кўрганингиздек, улар шундай ўйин таклиф қилишдики, бу бизга тўғри келмади ва уларнинг ўйинига мослашишга тўғри келди. Марказда муҳим футболчиларнинг йўқлиги ишонч билан ўйнашимизга тўсқинлик қилди.
— "Динамо" бунга қадар Суперлиганинг уч фаворит жамоасига имкониятни бой берди. Шундан сўнг бугунги ўйинга руҳан ва жисмонан тайёрланиш қандай рўй берди?
— Психология доим ўзига қарши тайёрлайди. Бу ерда "Қизилқум"ни баҳолай олмадик деб бўлмайди. Бу яхши жамоа ва ўтган турда "Пахтакор"ни мағлуб этди. Мен ўйин қийин бўлишини билардим ва ўтган учта ўйиндаги мағлубият турнир жадвалига таъсирини ўтказганди. Ушбу ўйинни ютишимиз шарт ва яқин рақобатчимизга бизга етиб олиб, ўтиб кетишига йўл қўймаслигимиз керак эди. Турнир жадвалидан келиб чиқсак, йигитларга шундай ўйинни ўтказганликлари учун миннатдорчилик билдириш керак. Тўғрисини айтсам, бугун омад биз томонда ҳам эди.
— Йил бошида футболчиларни йиғдингиз ва мавсум тугамоқда. Улар ҳақида нима дея оласиз, неча фоизи умидларни оқлади?
— Селекция ишларида хатоларсиз бўлмайди. 90% демайман, аммо 60%га топдик, 40%га эса омадсизлик деган бўлардим. Шундай мавсум бўлдики, унда яхшироқ иштирок этишимиз мумкин эди. Эсласангиз, кубокда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлдик. Чемпионатда ҳам шундай вазиятлар бўлдики, бугун биз бошқа ўринлар учун курашишимиз мумкин эди. Шу сабаб айтиш қийин. Вақт кўрсатади.
— Кейинги йилга қандай режалар? Раҳбарият билан гаплашдингизми?
— Бунгача Самарқанд юқори ўринлар учун курашадиган жамоага эга бўлиши кераклиги айтиларди. Совринли ўринлар учун курашишни хоҳлардим, мен мураббий сифатида буни хоҳлайман. Аммо, бу раҳбариятнинг бизга қилаётган эътибори муҳим, уни кам демаган бўлардиму... Тушунаман, вилоятнинг ўз муаммолари бор. Футбол ижтимоий жиҳатдан юкламан бўладиган нарса. Мен сўраган ягона нарса машғулотлар жараёнини ташкиллаштириш учун база эди. Машғулот майдонлари, маҳаллий футболчилар етишмаяпти. Маҳаллий ўйинчилар ва мактабсиз рақобат қилиш жуда ҳам қийин. Бошқалар такомиллашмоқда, шу сабаб шарт-шароитлар бўйича бой клубмиз деб айта олмайман. Шу сабаб биздан олдинда яхши футболчилар билан шартнома имзолаётган грандлар бор.
— Анвар Ҳожимирзаев бугун чемпионатдаги 10-голини урди. Унинг Ўзбекистон чемпионатидаги ўзбекистонлик ичида энг яхши тўпурар эканлигини таъкидлашдан чарчамаймиз. Аммо, "Динамо" у билан шартномани узайтирмади. Миш-мишларга кўра, унга "Навбаҳор" ва ҳатто "Насаф" қизиқиш билдираётган экан. Қачон у билан битим узайтирилади?
— Футболчи омадли мавсум ўтказганда, унга қизиқиш бўлиши табиий. Аммо, ўйинчи кетмоқчи бўлганда, уни ушлаб туриш тарафдоримасман. Унга бу ерда қулай бўлишини таъминлаш керак. Биз ҳам у хоҳлайдиган шартларни бажаришимиз керак. Футболчиларнинг умри қисқа. Айтишадику, балиқ чуқурроқ жойни, футболчи эса яхшироқ жойни излайди деб. Бу нормал ҳолат. Шу сабаб, ҳозирда бу нарса унга боғлиқ. Унга таклиф беришади ва у ўйлаб кўради. Футбол шундай нарсаки, ҳамма жойда ҳам омад келавермайди.
— Яхши футболчиларнинг харидорлари кўп. Футболчи шартномасига ярим йил қолганда бошқалар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга. Сизнинг олдингизга келиб, бошқалар билан музокара ўтказаётгани ҳақида бохабар қилганлар бўлдими?
— Йўқ, бундайлар бўлмади. Ҳеч ким бу борада олдимга келгани йўқ. Миш-мишларни эшитамиз, аммо конкрет нарса йўқ. Бу нормал ҳолат. Ҳа, биз кейинги мавсум ҳақида ҳам ўйлаяпмиз. Аммо, олдинроқ айтганимдек, ўйинчини ушлаб қолиш тарафдори эмасман.
— Сўнгги тўрт ўйинда "Динамо" дарвозаси томон тўртта пенальти қўйилди ва ҳакамлар барча эпизодлар бўйича сабаблар айтишди. Сизга ўйинчилар бугун ҳам ҳимояда хато ўйнагандек кўринмадими, масалан Воҳид каби. Баъзида қўл билан ўйнашмоқда, баъзида енгил контакт.
— Бу шубҳасиз мактабнинг йўқлигидадир. Болалар спорт мактабларида футболчиларга хос сифатлар йўқ, шу сабаб футболчи шундай қарорлар қабул қилади. Ўша вазиятда пенальти бўлганини таъкидлашмоқда. Жарима майдончасида шундай ўйнаш мумкинми? Бу ҳатто кулгули, шу сабаб ҳайрон бўлмадим. Шу сабаб алмаштирдимми? Фақат бу учун эмас. У майдонда нотўғри қарорлар қабул қилди. Унда кўрсатиши керак бўлган яхши сифатлар бор. Аммо, унинг ёмон сифатлари кўзга ташланди ва алмаштиришимга шу сабаб бўлди.
— Ҳужумда Кожо ва Ҳожимирзаев бор. Жамоа турли натижалар қайд этмоқда. Нега стабиллик йўқ?
— Захира ўриндиғимиз катта эмас. Бир-икки футболчининг жароҳат олиши ўйинимизга таъсирини ўтказади. Жамоамиздаги етакчиларнинг ўйинлари доим ҳам ўхшайвермайди. Улар ҳам одам, қайсидир ўйинни муваффақиятсиз ўтказишлари мумкин. Терма жамоаларда катта танаффус бўлади. Бу шундай механизмки, ҳудди автобус ҳайдовчиси бир ой таътилга кетсаю, қайтиб келганда ундан қандай фойдаланишини тушуниб олиши учун вақт керак бўлгандек. Ўйин амалиёти йўқ бўлгани ҳам таъсирини ўтказади. Ҳа, тўғри айтяпсиз, бизда стабиллик йўқ. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»