
Ҳаммага маълумки, Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳимизда Эрон, Қатар, БАА, КХДР ва Қирғиз Республикаси терма жамоалари жой эгаллаган.
Ҳозирда гуруҳда тўплар нисбатига кўра Эрон термаси пешқадам (10 очко), шунча очкоси бор "оқ бўрилар" эса иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Учинчи ва тўртинчи ўринларни билан Қатар ва БАА банд қилган бўлса, Кирғиз Республикаси ва КХДР сўнгги ўринларни банд қилган.
Катанец шогирдлари дастлаб, 14 ноябрь санасида "Жассим Бин Ҳамада" стадионада Қатар билан ўйнаса, 19 ноябрда Лаосда Корея Халқ Демократик Республикаси билан беллашади.
Гуруҳимизда етакчи бўлиб турган Эрон термасида ҳам худди биз каби икки ўйинни сафарда ўтказади. Форслар дастлаб гуруҳ аутсайдери КХДР билан (14) ва Қирғиз Республикаси билан (19) курашади.
Сўнги ўйинида Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига кичик ҳисобда мағлуб бўлган БАА жамоаси Қирғиз Республикаси ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйинни ўз уйида қабул қилади. Паулу Бенту шогирдлари 14 ноябрь куни Қирғиз термасига қарши тўп суради ва ундан кейин 19 ноябрда Қатарга қарши майдонга чиқади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар