
Фото: “Локомотив”
“Локомотив” клуби россиялик мураббий Александр Крестинин билан шартномани бекор қилди.
Суперлиганинг 23-турида “Насаф”га имконият бой берилганидан сўнг “темирйўлчилар” мураббийни истеъфога чиқарди. Бу ҳақида ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.
Крестинин июнь ойида жамоада иш бошлаган эди. 5 ойлик фаолиятдан сўнг у жамоани тарк этмоқда.
“Локомотив” Суперлигада 18 очко билан 13-ўринда бормоқда. Жамоа сўнгги 5 ўйиндан буён мағлубиятга учраб келмоқда. “Локомотив” 7 ноябрь куни 24-тур доирасида “Динамо”га қарши баҳс олиб борди.
Локомотив КлубиАлександр КрестининШартнома БекорСуперлига 23-турМураббий ИстеъфоЖамоа Мағлубият Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг