51
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Осиё Кубоги қуръа натижалари ҳақида нималар деди?
Фото: ЎФА
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида U-20 Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов қуръа натижалари ва жамоанинг тайёргарлик режаси хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди:
"Осиё Кубогида барча жамоалар юқори савияли ҳисобланади. Гуруҳ босқичидаёқ кучли жамоаларга қарши кураш олиб борамиз. Индонезияга келсак, уларга қарши ўйин ўтказганмиз ва жамоанинг имкониятларини яхши биламиз. Сўнгги йилларда у ерда футбол яхши даражада ўсишга эришди. Улар мусобақада рақибларига сюрприз қилишга ҳаракат қилиб кўришади, шу сабабли бу ўйин ҳам ўзига яраша қизиқ бўлади. Яман ҳақида ҳозир нимадир дейиш қийин. Эрон билан ўйинлар эса сўнгги пайтларда янгилик бўлмай қолди, сабаби — қайси мусобақада бўлмасин, қайси ёш тоифаси бўлмасин Эрон билан доимий ўйнаб келмоқдамиз.
Хитойда бизни жуда ҳам муҳим ўйинлар кутиб турибди, барча учрашувларимиз финалга тенг. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Осиёнинг энг кучли терма жамоалари кураш олиб боради. Шу сабабли майдонда ҳақиқий жанг бўлади, дейиш мумкин.
Олдимизда қисқа вақт қолди. Тайёргарлик бўйича режа асосида давом этишимиз керак, футболчиларни ҳам жисмоний ҳам руҳий томонлама юқори формада мусобақага олиб бориш талаб этилади. Бизда мавсум якунланмоқда, бироқ бу устида ишлаймиз ва ушбу муҳим мусобақага жамоани юқори даражада тайёрлаб бориш бўйича керакли ишларни қиламиз.
Энг муҳими, бизда ишонч бор. Мен жамоамизга, футболчиларга ишонаман. Улар аввалги ўйинларда ҳам нималарга қодирликларини кўрсата олишди. Таркибимизда иқтидорли футболчиларимиз жуда кўп. Худо хоҳласа, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритамиз", — дейди ёшлар жамоаси бош мураббийи.
Маълумот учун, U-20 Осиё Кубоги 2025 йилнинг февраль ойида Хитойда бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақадаги иштирокини Яманга қарши учрашув билан бошлайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...