Суперлиганинг 24-тури доирасида "Локомотив"га имконият бой берилганидан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.
- Мағлуб бўлиш аламли. Яна ўз майдонимизда, сўнгги дақиқаларда... Ғалабани истагандик. Футбол бизни жазолади. Ҳисобда олдинда бораётган пайтимизда иккинчи голни ҳам уришимиз керак эди. Кейин бизнинг фойдамизга бўлган қарор чиқарилди. Гол урмаганимиздан кейин қабул қилиб олдик. Ҳисоб 1:1 пайтида ҳам гол уришимиз мумкин бўлганди. Лекин жавобан бизнинг дарвозага тўп кирди. Футболда бўлиб туради. Рақибларни ғалаба билан табриклайман", - деди Вадим Карленович.
- Бугун жамоа ўйинида кўплаб нотўғри паслар бўлди. Бунинг сабаби нимада? Шунингдек, Анвар Ҳожимирзаевнинг алмаштирилиши сабабини ҳам айтсангиз.
- Ўйин якунида у ортга қайтмай қўйди. Бизда эса ҳимояда ишлар кўпайганди. Чапда ўйнаган ёш болакай футболчимиз доим икки рақибига қарши ўйнади. Унинг қанотини кучайтиришни истадик. Шунингдек, Анварда куч қолмагани кўриниб турганди.
Паслар? Айрим футболчилар бугун ўз позицияларида ўйнамадилар. Бугун қайдномада 19 футболчи бўлган бўлса, захирага жароҳатланган футболчиларни ҳам қўшишга мажбур бўлдик. Мана танаффус юзага келмоқда. Балки барча соғайиб сафга қайтар.
- Ратиньо ва Салим Мустафоевнинг таркибда бўлмагани нима билан боғлиқ?
- Уларда жароҳат бор эди. Уларнинг бугун майдонга тушишини кутгандик. Лекин бундай бўлмади. Ратиньо даволанишда давом этмоқда.
- Сўнгги ўйинларда жамоада иштиёқ йўқдек кўринмоқда.
- Кўрамиз. Ҳозир бу ҳақда гапириш жуда қийин. Футболчилар бироз дам олишлари керак. Бугун ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик, кўрдинглар. Вазиятлар голга айланмади. Мавсумни яхши хиссиётлар билан якунламоқчимиз.
- Ҳислат Ҳалиловнинг голи ҳақида. Сиз унга ҳар доим узоқдан теп деб кўрсатма берасизми ёки бу ўзининг креативлигими?
- Бу унинг қобилияти. Ҳар ўйинда шундай гол ур деб айта олмайман. Бундай зарбалар унда доимо ўхшайди. Бу унда табиий қобилият. Бу борада уни шуғуллантириш шарт эмас. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди