Суперлига 24-тур доирасидаги "Андижон" — "Қизилқум" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Биринчи навбатда бугунги ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик. Биз "Андижон" қандай ўйнашидан хабардор эдик. Андижондан бир очко билан қайтаётганимиз яхши. Бундай мухлислар олдида ўйнаш осон эмас. Ўзимизнинг мухлисларга ҳам раҳмат, улар узоқ йўл босиб келишди. Бугунги ўйиндаги иштиёқ ва кураш учун футболчиларимдан миннатдорман", - деди Жамшид Саидов.
- "Қизилқум"нинг асосий таркиб футболчилари Ғиёсов ва Кухианидзе бугунги учрашувда майдонга тушишмади. Ушбу ҳолат жамоангиз ўйинига қанчалик таъсир ўтказди?
- Жароҳат ва сариқ карточкалар туфайли улар бугунги баҳсни ўтказиб юбордилар. Бу ўз сўзини айтди.
- Иккинчи таймда майдонга туширилган Бобомурод Бозоров яна захирага олинди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Бу тактик ўзгариш эди.
- Жорий мавсум Кубокда ва Суперлигада "Қизилқум" "Андижон"ни мағлуб эта олмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Биз Хомяков билан узоқ вақт давомида бирга ишлаганмиз. "Андижон" жамоасини ҳам жуда яхши танийман. Биз назорат ўйинида ҳам жанговар дурангга имзо чеккандик. Бу рақобат. Суперлигадаги рақобат йилдан-йилга ўсиб бормоқда.
- "Қизилқум" бугун бир очкони қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?
- Менимча бир очко қўлга киритдик. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”