Фото: Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғи
Кеча, 14 ноябрь куни Қатар—Ўзбекистон учрашуви бошланиши олдидан Ўзбекистон мадҳияси эфирга узатилмай, ўрнига реклама кўрсатилди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Спорт TV канали бош директори Зоҳид Каримов ушбу ҳолат бўйича изоҳ берди.
“Шунча тайёргарлик, шунча ҳаракат қилиб давлат мадҳиясига келганда атайин кесмаймиз-ку!?
Биз кетма-кет ўйинларни кўрсатмоқдамиз. Ундан олдин бошланган ўйин қўшиб берилган вақт ҳисобига кеч тугади. Бу ўйинга ўтгунча шартнома бўйича рекламаларимиз бор эди. Шу режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди.
Ўйинни чиройли тарзда трансляция қилиш учун барча имкониятни яратишга ҳаракат қилдик. Энг ишонган, тажрибали шарҳловчиларга майдондан шарҳлаш имконини бердик.
Менинг ҳам айбим бор, шарҳловчилар овозини эфирга улаш билан банд бўлиб, эътибор бера олмай қолдим”, дейди Зоҳид Каримов.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 3:2 ҳисобида Қатар жамоаси фойдасига ҳал бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мағлубиятдан сўнг ҳам турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турни Шимолий Кореяга қарши 19 ноябрь куни ўтказади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда