Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Юртдошларимиз 2:0 ҳисобига мағлуб бўлиб туриб, ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Бироқ, учрашувнинг қўшиб берилган сўнги сонияларида гол ўтказиб юборишди. Шу тариқа, "оқ бўрилар" мағлуб бўлди.
Мағлубиятга сабаб нимада?
Моҳият шундаки, Қатар ҳужумдагина яхшироқ жамоа. Агар ҳимояда яхши бўлганида, паст бўйли Аббос иккита голни бош билан урмасди.
Талаб шундаки, кўпроқ гол уриш учун ўйнаш керак. Ғалаба шунда биз томонда бўларди. Эрон ҳам биринчи гол ўтказган ва бунга 4 та билан жавоб берган. 2:1 пайти тўхтаб қолмаган.
Кўрдикки, босим рақибни шок ҳолатига туширди. Бобир Адбихолиқовда юзага келган вазият, Машарипов жарима майдонида йиқилган ҳолат ва гол урилган вазиятлар. Агар рақиб ҳимояланганда ҳаддан зиёд кучсиз бўлса, бундан нега фойдаланмаслигимиз керак?
Рақиб чуқур ҳимояда ўйнаган ҳолатда қарши ҳужумга ўтган пайт улардаги топ ижрочилар ўртасида ҳам боғламлар ишламади. Фойдасиз диоганаллар билан ҳужумлар тугайверди. Қизиқарли ва яхши ўйин. Ёмон ва аламли мағлубият.
Футбол шунақа, гол уришинг ва шу ишни қилишда давом этишинг керак. Жараённи балансда ушлаш қийин.
Карим Худайқулов
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда