18:35 / 09.10.2016
6 594

Ўзбекистон – Хитой. Эртага ўйинолди матбуот анжумани

Ўзбекистон – Хитой. Эртага ўйинолди матбуот анжумани

Эртага, 10 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида Хитойга қарши бўладиган баҳс олдидан ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Бу ҳақда “Championat.asia” хабар берди.

Соат 17:00да бошланадиган тадбирнинг биринчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва футболчилардан бири ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаради.

Шундан сўнг 17:30да Ўзбекистон терма жамоасининг расмий машғулоти старт олади. Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлади.

Соат 18:00да Хитой бош мураббийи Гао Хонгбо ва етакчи футболчилардан бири журналистлар билан мулоқотга киришади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди. 18:30дан меҳмонларимизнинг расмий ўйинолди машғулоти бошланади. Дастлабки 15 дақиқани ОАВ кузатиш имкониятига эга бўлади.

10 октябрь куни соат 10:00дан 12:30гача ОАВ вакилларига ЎФФ мажлислар залида ушбу учрашув учун махсус медиачипта тарқатилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Хитой ўйини 11 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон – Хитой. Эртага ўйинолди матбуот анжумани