13:16 / 23.11.2024
6

Монголия пойтахтида ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

Монголия пойтахтида ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади
Жорий йилнинг декабрь ойида Монголия пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўзбек кураши бўйича ўсмирлар ўртасидаги IX жаҳон чемпионати ҳамда фахрийлар ўртасидаги III жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Халқаро кураш ассоциацияси куни кеча мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этадиган миллий терма жамоаларни рўйхатга олиш муддати якунланганини эълон қилди.

Халқаро кураш ассоциациясига йўлланган талабномаларга кўра, Монголия пойтахтида ўтадиган жаҳон чемпионатида 30 дан зиёд давлатнинг 400 нафардан ортиқ спортчилари беллашувларда иштирок этади.

Мазкур жаҳон чемпионати доирасида Улан-Баторда курашни янада ривожлантириш мақсадида мураббий ва ҳакамлар учун семинарлар, Халқаро кураш ассоциациясининг бир қатор кенгайтирилган йиғилишлари, турли брифинг ва кўргазмалар ташкил этилиши белгиланган.

Жаҳон чемпионати низомига мувофиқ, жорий йил 2 декабрдан беллашувларга старт берилади.

Айни кунларда Монголияда ўтадиган кураш мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш борасида Улан-Баторда Халқаро кураш ассоциациясининг ишчи гуруҳи ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ушбу жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилишга ҳозирланаётган кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари, мураббийлар Тошкент вилоятида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Монголия пойтахтида ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади