23:47 / 24.11.2024
2

Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хабарингиз бор, эртага "Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида "Истиқлол" билан ўйнайди. Учрашувдан аввал "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких ва ҳимоячи Ҳожиакбар Алижонов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Истиқлол"ни ўрганиш ва тайёргарликка кўп вақтимиз бўлмади, лекин имкон қадар рақибни таҳлил қилдик. Ўйин иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим саналади. Ҳар бир очконинг қадри катта. Биз яхши ўйин кўрсатган ҳолда ижобий натижа қайд этишга интиламиз.

Рақиб сафида деярли барча ҳужумларни Машарипов ташкил қилаётганини айтган бўлардим. Умид қиламанки, эртага унинг куни бўлмайди ва биз уни тўхтата оламиз. Беллашувда режаларимизни ишга солиб, керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз", - деди Шацких.

"Эртанги баҳс ҳар икки жамоа учун жуда муҳим ва ғалабанинг аҳамияти юқори. Биз бор кучимизни бериб, уйга ғалаба билан қайтиш ва ишқибозларимизни хурсанд этишга уринамиз", - деди Ҳожиакбар Алижонов.

Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?